Welcome to O'zbekiston energetika, neft-gaz va geologiya xodimlari kasaba uyushmasi Respublika KengashiClick to listen highlighted text!Welcome to O'zbekiston energetika, neft-gaz va geologiya xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлига қадар “Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги” этиб белгиланган эди.
“Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги” давомида жамият ишчи ва хизматчиларининг иш жараёнларида меҳнатни муҳофаза қилиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва хавфсизлик техникаси бўйича амалга оширилаётган барча йўналишдаги ишларни тўғри ташкил этиш, шунингдек, уларнинг масъулиятини ошириш ва жароҳатланиш даражасининг олдини олиш борасида кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Нимстанциялар хизмати ходимлари ўртасида кўрик ойлиги доирасида яна бир бор билимлари синовдан ўтказилди.
Ўтказилган тадбирда ходимларнинг иш жараёнларида ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланишлари, тўғри иш ташкил этишлари, юзага келган авариялар ҳамда носозликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўришлари, қурилмаларни соз ҳолатда ишлашини кўрикдан ўтказишлари бўйича мутахассислар томонидан тушунтириб ўтилди.
Иштирокчиларга белгиланган тартибда берилган вазифаларни бажариш жараёнида йўл қўйилган камчиликлари шу жойнинг ўзида тушунтириб, кўрсатиб ўтилди.
Зеро, иш жараёнларида хушёр бўлиб, хавфсиз иш ташкил этиш, энг аввало биз энергетикларни ўз соғлиғимизга хавф солувчи омиллардан ҳимоя қилади.
Бу эса кўзга кўринмас, ҳидсиз, рангсиз бўлган электр энергияси хавфсиз ишлашини кафолатлайди.
Жамиятимиз томонидан кўрик ойлиги давомида бу каби тадбирларни ўтказиш давом этмоқда.
31.03.2022y. “O‘ztransgaz” AJda Jamoa shartnomasining bajarilishi bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlarga bag‘ishlangan konferensiya bo‘lib o‘tdi. Videoaloqa…
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: