Бухоро НҚИЗ да “Автомобилсиз кун!”

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ходимлари Бутунжаҳон автомобилсиз кун доирасида ўтказилган экологик акцияда иштирок этишди. Корхона ходимларига шахсий машиналардан фойдаланмаслик, заводга пиёда ёки велосипедда бориш сўралди.

Эрталаб, кузги салқинликка қарамай, жамоа иштиёқ билан #экоҳаракатга қўшилди.

Корхона директори Aкбар Фазилов бошчилигида экологик акцияга старт берилди.
Экологик ташаббусни қўллаб-қувватлаш учун Қоровулбозор тумани ҳокими A.A. Остонов, туман прокурори С.С. Қурбонов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.A. Вафоев ташриф буюришди.

Aлоҳида таъкидлашни истардикки, ушбу тадбир давомида Бухоро НҚИЗ Автонақлиёт цехи ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашди. Тадбир эсда қоларли ва ёрқин ўтди. Акция давомида заводнинг кўплаб ишчилари велосипедда келишди ва ишга пиёда боришди.

Бухоро НҚИЗ ходимлари доимо соғлом турмуш тарзи тарафдорлари!

“Бундай тадбирларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш – бу атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги кичик ҳиссамиздир, – дейди Бухоро НҚИЗ директори Aкбар Фазилов. — Бугун мен велоҳаракатда қатнашишдан жуда мамнун бўлдим. Шуни таъкидлашни истардимки, ҳар бир иштирокчи вазифасини шараф билан бажарди. Барча иштирокчиларга катта раҳмат!”

Тадбир якунида Қоровулбозор тумани ҳокими #экоҳаракат учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди ва анъанани давом эттиришни таклиф қилди.

Aкцияни қўллаб-қувватлаган ишчилар рамзий совғалар олишди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили Бухоро НҚИЗда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва қишлоқларни кўкаламзорлаштириш, шанбаликлар ташкиллаштириш, турли экологик лойиҳаларда иштирок этиш чоралари кўрилади.

“Автомобилсиз бир кун” #экоҳаракат челленжи Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ташаббуси билан, Касаба уюшмаси қўмитаси ва Бухоро НҚИЗ “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти кўмагида бўлиб ўтди.

 

 

«Бухоро НҚИЗ» МЧЖ Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email