«Андижон ҲЭТК» АЖда энг яхши билимдонлар аниқланди.

Жамиятда ишловчи меҳнаткаш, интилувчан, об-ҳавонинг қандай келишидан қатъи назар доимо хизматга шай бўлиб турувчи электромонтёрларимиз билим ва кўникмасини ошириш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш тўғрисида”ги буйруқлари ижросини таъминлаш учун, жамиятимизда туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари, хизмат ва бўлимларнинг 30 ёшгача бўлган муҳандис, уста ва электромонтёрлари ўртасида “Хавфсизлик техникаси”, “Техник эксплуатация қилиш” ва “Ёнғин хавфсизлиги” қоидалари бўйича “Энг яхши билимдон” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Куни кеча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари, хизмат ва бўлимларнинг муҳандис ва усталари ўртасида “Энг яхши билимдон” кўрик танлови ўтказилди ва кўрик танловда фахрли 1-ўринни Қўрғонтепа ТЭТК устаси, 2-ўринни Марҳамат ТЭТК устаси ва 3-ўринни Шаҳрихон ТЭТК устаси эгаллади.

Бугун эса жамият биносида туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари, хизмат ва бўлимларнинг электромонтёрлари ўртасида “Энг яхши билимдон” кўрик танлови бўлиб ўтди. Кўрик танлов 2 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич жабрланган кишига ВИТИМ тренажёрида биринчи ёрдам кўрсатиш ва 2-босқич копмпютерда ТЕСТ саволлари орқали ходимларни билимлари синовдан ўтказишдан иборат бўлди.

Кўрик танловда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган иштирокчилар жамиятимизнинг тегишли буйруғига асосан фахрий ёрлиқлари ҳамда пул мукофотлари билан  рағбатлантирилдилар. Шунга мувофиқ  фахрли 3 — ўринга сазовор бўлган иштирокчи эгаллаб турган лавозими 1 ойлик маошининг бир баробари миқдорида, фахрли 2 — ўринга сазовор бўлган иштирокчи эгаллаб турган лавозими        1 ойлик маошининг бир ярим баробари миқдорида ва фахрли 1- ўринга сазовор бўлган иштирокчи эгаллаб турган лавозими 1 ойлик маошининг икки баробари миқдорида пул мукофотлари билан тақдирландилар.

 

«Андижон ҲЭТК» АЖ Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email