Шўртан газ кимё мажмуасининг 20 йиллиги муносабати билан спортнинг бир қатор турлари бўйича «ШГКМ очиқ турнири-2021» мусобақалари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-19 декабрь кунлари Шўртан газ кимё мажмуаси ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан мажмуа тасарруфидаги «Лочин» болалар дам олиш оромгоҳида спортнинг мини-футбол, шахмат ва стол тенниси каби йўналишлари бўйича «Шўртан газ кимё мажмуаси очиқ турнири-2021» бўлиб ўтди.

Мажмуанинг 20 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда унинг тасарруфидаги Муборак ва Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, «Uzbekistan GTL» МЧЖ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, «Гиссарнефтгаз» ҚК МЧЖ, «Кучлик нефт базаси» МЧЖ, «Ўзнефтгазбурғулашлари» МЧЖ каби бир қатор ташкилот ва корхоналарда меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимлар иштирок этишди ва турнирда қуйидаги натижалар қайд этилди.

Стол тенниси (эркаклар ўртасида)
I ўрин: Шохрух Кенжаев — Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
II ўрин: Анвар Шомуродов — «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ
III ўрин: Сухроб Бегимқулов — «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

Стол тенниси (хотин-қизлар ўртасида)
I ўрин: Камола Аминова — «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ
II ўрин: Малика Саъдуллаева — Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи
III ўрин: Сабохат Холиқова — Муборак газни қайта ишлаш заводи

Стол тенниси (жуфтлик баҳслари)
I ўрин: Шохрух Кенжаев ҳамда Мансур Эрниёзов — Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
II ўрин: Aкром Ражабов ҳамда Aкром Машарипов — «Ўзбекнефтгаз» АЖ
III ўрин: Aзим Давлатов ҳамда Элёр Тиловов — «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ

Шахмат (эркаклар ўртасида)
I ўрин: Искандар Кенжаев — «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ
II ўрин: Ғайрат Шамамедов — «Муборак газни қайта ишлаш заводи
III ўрин: Собир Алпашов — Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси

Шахмат (хотин-қизлар ўртасида)

I ўрин: Лайло Хасанова — «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

II ўрин: Светлана Раджабова — Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси

III ўрин: Хуршида Қўзиева — «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ

Мини-футбол

I ўрин: «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

II ўрин: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

III ўрин: «Uzbekistan GTL» МЧЖ

Шунингдек, спортнинг мини-футбол баҳслари давомида жамоаларнинг бир гуруҳ аъзолари қатор номинациялар бўйича эътироф этилди.

 

Энг яхши дарвозабон: Сардош Хушвақтов — Uzbekistan GTL» МЧЖ

Энг яхши ҳимоячи: Бехзод Зулфиқоров — «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Энг яхши ҳужумчи: Комил Ягмиров — Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси

Энг яхши тўпурар: Бехруз Самиев — «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

 

 

Турнир сўнггида ғолиб ва совриндорларга Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу каби тадбирлар корхона ва ташкилотларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, шунингдек, турдош корхоналар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ КУҚ Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email