“Sirdaryo IES” АЖ  байрамга тайёргарлик

2022 йил 13 январь куни “Sirdaryo IES” АЖ “Иссиқлик сув таъминоти цехи” томонидан корхонанинг 50 йиллик юбилейга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Цех томонида етиштирилган 200 туп манзарали “Сосна” арча кўчатлари корхонанинг ички худудига экилмоқда.

“Биз энергетиклар жонажон станциямизнинг 50 йиллик юбилейини кўтаринки руҳда нишонлаш учун ҳозирданоқ ўз харакатларимизни бошлаб юбордик. Корхонамизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун бизда барча имкониятлар етарли” дейди — “Sirdaryo IES” АЖ Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва кадрлар бўйича директори Қутфитдин Алияров.

 

 

“Sirdaryo IES” АЖ КУК матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email