ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ — АМАЛДА!

“Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида корхона жамоа шартномасининг 2018 йил якунларига бағишланган Конференция бўлиб ўтди.

40 нафардан ортиқ делегатлар иштирокида ўтказилган Конференцияда дастлаб корхона бош директори Б.М.Умиров ва касаба уюшма ташкилоти раиси Я.Х.Агзамоваларнинг ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномасининг бажарилишини кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг 2018 йилда жамоа шартномалари бажарилиши юзасидан тузилган далолатномаси эшитилди.

Жумладан, хисоботларда меҳнат муҳофазаси ишлари учун 581 млн сўм маблағлар ажратилганлиги, ишчи-ходимлардан 100 нафардан ортиғи Самарқанд шаҳрига сайёхатларга олиб бориб келинганлиги, 15 нафардан ортиқ ходимлар турли санаторияларда соғломлаштирилганликларини, ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун янги йил совғалари ажратилганликларини қайд этиб ўтишди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтганлиги билан аҳамиятли бўлган Конференция ишида комиссия томонидан корхона жамоа шартномасининг 4 та банди бажарилмаганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Корхона бош директори Б.М.Умиров ҳар бир бажарилмаган бандларининг сабаблари бўйича делегатларга ва касаба уюшма фаолларига тушунтиришлар бериб, корхонадаги тегишли бўлимларга жамоа шартномаларининг бажарилмаган бандларини келгусида ижросини таъминлаш учун чора-тадбирларни белгилаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

 Конференция ишида иштирок этган Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Б.Абдуллаев, “Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида корхона жамоа шартномасининг 2018 йил бажарилишида корхона томонидан ижобий натижаларга эришилганлигини ва айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганлигини хусусан, 2019 йилда жамоа шартномасини “Ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар” бўлими бандлари бажарилишида сусткашлик йўл қўйилиб, талаб даражасида ташкиллаштирилмаганлиги қайд этиб ўтди ҳамда ўзининг таклиф ва тафсияларини берди.

Конференция якунда Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида корхонанинг 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email