Қашқадарё вилоятидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилди
“Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган тармоқ тизимидаги 50 га яқин бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, вилоятда жойлашган тармоқ тизимидаги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Қашқадарё филиали, «Ҳудудгазтаъминот» газ таъминоти филиали, «Муборак иссиқлик электр маркази», «Муборакнефтгаз-сувтаъминот», «Муборак нефт-газ қазиб чиқариш», «УНГ Медлине», «Шўртаннефтгаз» НГҚЧБ, «Шўртан яшил макон» «Шўртангаз кимё мажмуаси», «Минора қурилиш экспедицияси» АЖ, «Ўзбекнефтгаз бурғулаш ишлари» МЧЖ, «Яккабоғ геофизика экспедицияси», «Ҳисорак ГEС» УК, «Ўзбекгеология қидирув» АЖ Ҳисор МГҚE каби бошланғич касаба уюшмалари фаолияти билан яқиндан танишилди.
Республика Кенгаши аппаратининг масъул ходимлари томонидан бошланғич ташкилотлардаги иш юритиш, қарорларни расмийлаштириш ташкилий ишларни йўлга қўйиш, жамоа шартномаларининг тузиш тартибига риоя этилиши, мазмуни ва бажарилиш ҳолатлари, иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди ҳамда уларга амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, хизмат сафари давомида Республика Кенгаши томонидан бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари ва фаоллари учун «Касаба уюшмалари фаолиятининг устувор вазифалари» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда иштирокчиларга тармоқ касаба уюшмасининг долзарб вазифалари, меҳнат қонунчилиги янгиликлари, жамоа шартномаларини самарали амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Келгусида эса ушбу амалиёт асосида тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошқа ҳудудларда ҳам комплекс ўрганишларни босқичма-босқич ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур ташаббус касаба уюшма фаолиятини янада тизимли йўлга қўйиш ва жойлардаги ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Ўзбекистон энергетика, нефт-,газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: