Касаба уюшмалари фаоллари учун

Қ Ў Л Л А Н М А

(ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича)

 

Жамоа шартномасининг ўтган йилдаги ижроси ҳамда янги муддатга тузиладиган жамоа шартнома лойиҳасини мухокама қилиш бўйича меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишларини ўтказиш тўғрисида

Тавсиялар

 

 

            Бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталарига:

1. Амалдаги жамоа шартномаси муддати тугашига қадар уч ой мобайнида янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида иш берувчига ёзма хабар берилади.

2. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тарафлар вакилларидан иборат комиссия тузилади. Комиссиянинг таркиби, музокарани муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартиби тарафлар қарори билан белгиланади (Қўшма қарор: буйруқ – қарор тарзида тузилади).

3. Жамоа шартномаси лойиҳаси ходимлар томонидан муҳокама қилинади ва улар билдирилган фикр ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда комиссия томонидан такомилига етказилади ( бу ҳақда Баённома тузилади).

4. Жамоа шартномаси кабул қилинишидан икки ҳафта олдин жамоа шартнома лойиҳаси барча иловалари билан экспертизадан ўтказиш учун юқори касаба уюшма органига тақдим этилади.

5. Экспертизанинг хулосаси ёзма равишда икки нусхада тайёрланади ва бир нусхаси 10 кун муддат ичида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раисига, жамоа шартномаси рўйхатдан ўтказиш китобига, имзо қўйдириб берилади.

6. Ҳуқуқий экспертиза хулосасида берилган  тавсиялар инобатга олиниб комиссия томонидан  лойиҳа такомилига етказилади. (бу ҳақда Баённома тузилади)

7. Жамоанинг умумий йиғилиши ўтказиш вакти ва кун тартиби ҳақида ўн беш кун олдин эълон қилинади.

8. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши кун тартибига иккита масала киритилиши лозим:

1).  Жамоа шартномасининг ўтган йилдаги ижроси тўғрисида.

                        2). Янги муддатга тузиладиган жамоа шартномаси лойиҳасининг  муҳокамаси тўғрисида.

9. Меҳнат жамоасининг йиғилиши, башарти унда ходимларнинг яримидан кўпроғи иштирок этган бўлса ваколатли ҳисобланади.

10. Йиғилишда ичши гуруҳи сайланади, регламент ва кун тартиби тасдиқланади.

11. Биринчи масала бўйича иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раиси   комиссия томонидан тайёрланган  текширув далолатнома асосида ўз ҳисоботларини берадилар.

12. Иккинчи масала бўйича комиссия раиси маъруза қилади.

13. Кун тартибидаги иккита масала бир йўла муҳокама қилинади. Сўзга чиққанлар жамоа шартномаси ижросига баҳо беришади ва янги жамоа шартномаси лойиҳаси бўйича ўз фикрларини билдиришади.

14. Йиғилиш қарорлар қабул қилади:

1). Жамоа шартномаси ижроси бўйича;

2). Жамоа шартнома лойихасини маъқуллаш тўғрисида;

3) Жамоа шартномасини ходимлар томонидан имзолаш ваколатини касаба уюшма қўмитасининг раиси Ф.И.Ш.______________га  берилиши тўғрисида.

15. Жамоанинг умумий йиғилишида маъқулланган жамоа шартномаси уч кун ичида имзоланиб, рўйҳатдан ўтказилиши учун юқори касаба уюшма органига сахифалари номерланган ва тикилган ҳолда  уч нусхада, олдинги  йилда жамоа шартномаси бажарилиши  тўғрисидаги далолатнома, жамоа шартномасини маъқуллаш тўғрисидаги меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши баёни билан бирга тақдим этилади.

16. Агар жамоа шартномаси тизимдаги бир нечта ташкилот, филиал  бўлинмаларига тааллуқли бўлса, унинг лойиҳаси конференцияда мухокама қилиниши керак. Бунинг учун жамоа шартнома лойиҳаси ва ўтган йилги жамоа шартномасининг ижроси тўғрисидаги текширув далолатномаси ушбу ташкилот, бўлим, филиалларнинг умумий йиғилишларида муҳокама қилиш учун юборилади.

17. Шу билан бирга комиссия қарори билан тасдиқланган вакиллар нормасига асосан   меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши  конференцияга делегатларни сайлайди.

18. Меҳнат жамоасининг конференцияси, башарти унда делегатларнинг камида учдан икки қисми иштироқ этган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

18. Жамоа шартномаси, башарти уни умумий йиғилишда (конференцияда) иштироқ этганларнинг эллик фоизидан қўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади.

 

Намуна

Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш(конференция)ни олиб бориш тартиби

 

Меҳнат жамоасининннг умумий йиғилиши(конференция)ни   комиссия раиси очади.

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

Бугунги  йиғилишда

– ташкилот, муассасада  меҳнат қиладиган   ______ходимдан

Йғилишда ____________таси қатнашмоқда

Конференцияга сайланган _______делегатлардан _______лари  қатнашмоқда

узурли сабаблар билан          _____________ ходим (делегат) ________

Ишни бошлаш учун қворум етарли.

Умумий йиғилиш(конференция) ишида:

1.__________________________________Ф.И.Ш. лавозими, иш жойи

2._________________________________

3._________________________________

Қатнашмоқдалар.

Йиғилиш(конференция) ишишни очиш бўйича қандай таклифлар бор?

Йиғилиш(конференция)ни бошлаш ҳақида таклиф тушди.

Кимда-ким шу таклифга қўшилса овоз берсин.

“Тарафдорлар”____________

“Қаршилар”_______________

“Бетарафлар”_____йўқ.

Йиғилиш(конференция) очиқ деб эълон қилинади.

Овоз бериш бўйича келишиб олишимиз керак. Уни қандай тарзда ўтказамиз? Очиқ ёки ёпиқ (яширин) усулдами?

Бу ҳақда кимда қандай фикр бор?

Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилсин деган таклиф тушди.

Овозларни  санашини раёсатга юқлатамиз.

(Агарда овозларни санаш комиссияига юклатилсин деган таклиф тушса, унда саноқ комиссияси таркиби сайланади).

Кимда-ким мазкур таклифга қўшилса, қўл кўтариб овоз беришларингизни сўрайман.

“Тарафдорлар”____________

“Қаршилар”_______________

“Бетарафлар”_____йўқ.

Бир овоздан.

Ҳурматли қатнашчилар !

Мажлисни олиб бориш учун унинг ишчи органини сайлашимсиз керак:

  1. Раёсат
  2. Котибият
  3. Саноқ комиссияси (агарда шундай таклиф тушса)

Таркибнинг сони ва сифати бўйича қандай таклифлар бор?

Таклифлар тушди:

Раёсатга ______киши

Котибиятга ________киши

Саноқ комиссиясига _________киши сайлансин.

Бошқа таклифлар йўкми?  Унда овоз беришларингизни сўрайман.

“Тарафдорлар”____________

“Қаршилар”_______________

“Бетарафлар”_____йўқ.

Шундай қилиб, раёсатга ________, котибиятга_________,  саноқ комиссиясига__________дан иборат киши сайланади.

Ишчи органи таркибининг  ҳар қайсиси  бўйича ўз таклифларингизни билдирсангиз.

Таклиф тушди. Раёсат таркибига:

1.___________________Ф.И.Ш. лавозими, иш жойи

2._________________________________

3._________________________________

(Овоз бериш ўша тартибда)

Саноқ комиссияси таркиби ҳам ушбу тарзда сайланади.

Шундай қилиб, раёсат таркибига (саноқ комиссияси, котибият таркиби) қуйидагилар сайланди. Рўйхатдагиларнинг фамилияси ўқилади.

Сайланган ўртоқлар ўз жойларини эгаллашини сўрайман.

Ишчи раёсатининг қарори билан раислик қилувчи тайинланади.

Йиғилиш (конференцияни) раиси 1)“Кун тартиби”, 2)йиғилиш регламентини эълон қилади ва овозга қўйиш билан тасдиқлайди.

Раислик қилувчи:

Бугунги кун тартибига қуйидаги масалалар қўйилган:

1). Жамоа шартномасининг 2006 йилдаги ижроси тўғрисида.

Маърузачилар: Раҳбар ________________________Ф.И.Ш.

Касаба уюшма қўмитаси раиси_____________________ Ф.И.Ш.

2). Янги муддатга тузиладиган жамоа шартномасининг муҳокамаси.

Маърузачи: Комиссия раиси_______________________ Ф.И.Ш.

биринчи масала бўйича маърузачига  __________дақиқа

иккинчи маърузачига __________дақиқа

иккинчи масала бўйича маърузачига __________дақиқа

сўзга чиқувчиларга __________дақиқа

Қаршилар йўқ.

 

Раислик қилувчи:  Маърузалар тамом бўлгач музокарага чиқувчилар икки масала бўйича ҳам ўз фикрларини билдирсалар мақсадга мувофиқ булар эди.

Музокара давом этади.

Раислик қилувчи: Масала мухокамаси бўйича йиғилишда қарор қабул қилишимиз зарур.

Кун тартибига қўйилган барча масалалар бўйича қарор лойиҳасини

ўқиб эшиттирилганидан кейин овозга қўйилади

 

 

 

—————————- ташкилотнинг 2015 йилга жамоа шартномаси лойиҳасини тузиш ҳақида маъмуриятни ва касаба уюшма қўмитасининг

БУЙРУҚ-ҚАРОРИ

 

№—–                                                                                     “——-“————2015 йил

  1. 2015 йилга жамоа шартномасини тайёрлаш бўйича қуйидаги тартибда комиссия тасдиқлансин:

 

Маъмурият томонидан:

 

1. Ф.И.Ш.    лавозими комиссия раиси.

2.

3.

 

Ходимлар томонидан:

 

1. Ф.И.Ш.    лавозими , комиссия раиси ўринбосари.

2.

3.

 

Корхона раҳбари (имзо) Ф.И.Ш.

Касаба уюшма раиси (имзо)   Ф.И.Ш.

 

 

 —————— (ташкилотнинг)  2015 йилга жамоа шартномасини  лойиҳасини тузиш комиссияси йиғилишининг

қ а р о р и

 

“—“   2015 йил

 

  1. Янги муддатга белгиланган жамоа шартномаси лойиҳаси ва тегишли иловалар маъқуллансин.
  2. Жамоа шартномаси лойиҳаси ва иловалар ходимлар ўртасида(бўлимларда) муҳокама қилиниб унинг баённомалари таклифлар билан бирга жамлаш учун комиссияга ———-йилгача тақдим этилсин.
  3. 2015 йилга жамоа шартномасини қабул қилиш ҳақидаги меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ——–ўтказилиш белгилансин.
  4. Йиғилишни таклиф этиш ва ўтказиш учун масъул этиб: маъмуриятдан Ф.И.Ш. (лавозими) – комиссия раиси, КУКдан Ф.И.Ш., КУҚ аъзоси тайинлансин.

 

Конференция ўтказиладиган бўлса:

 

Меҳнат жамоаси конференциясида иштирок этувчи вакил делегатлар нормаси —- нафар ходимдан ( ҳар бир бўлимдан ёки филиалдан —– та делегат сайлансин.

 

Комиссия аъзолари :   (Иловалар)

 

 

Намуна

 

Хива туманидаги 38-мактаб меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференция)

БАЁНИ

 

2011 йил 7 февраль                                                                                           Хива ш.

 

Мактаб ходимлари сони
– 38 нафар
Йиғилишда иштирок этаётганлар – 35 нафар
Узрли сабабларга кўра иштирок этмаётганлар – 3 нафар

Раислик қилувчи: М.Матмуратова – мактаб директори

Ишчи раёсат аъзолари

М.Собирова – касаба уюшмаси қўмитаси раиси

А.Дўрмонов – Хива туман Халқ таълими бўлими мудири

С.Саҳобиддинов – Хива туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси раиси

 

КУН ТАРТИБИ:

1. 2008-2010 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида

2. 2011-2013 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилиш.

3. 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссияни сайлаш.

 

Эшитилди:

1-масала юзасидан:

Мактаб директори М.Матмуратова ҳисоботи (матни илова қилинади).

Мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собирова ҳисоботи (матни илова қилинади).

Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия раиси, мактаб ўқитувчиси К.Ғойибназарова текширув далолатномаси билан таништирди (илова қилинади).

Сўзга чиқдилар: А.Салимов, Х.Абдуллаева, З.Хушназарова.

2-масала юзасидан

2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия раиси А.Матчонова жамоа шартномаси мазмуни билан йиғилганларни таништирди.

Сўзга чиқдилар: А.Бекмамбетова, С.Ким

3-масала юзасидан

Мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собирова 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия таркибига ушбу жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия аъзоларини сайлаш таклифини билдирди.

Сўзга чиқдилар: О.Худойшукурова, А.Дўрмонов, С.Саҳобиддинов.

 

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. 2008-2010 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори М.Матмуратова ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собированинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2008-2010 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилиши бўйича текширув далолатномаси тасдиқлансин.

3. 2008-2010 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилиши қониқарли деб ҳисоблансин.

4. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси лойиҳаси маъқуллансин.

5. 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия қуйидаги таркибда сайлансин:

Иш берувчи вакиллари:

1. А.Матчонова мактаб директори ўринбосари
2. З.Шарипова мактаб бош ҳисобчиси
3. Р.Олламов мактаб ўқув бўлими мудири

 

Ходимлар вакиллари:

1. М.Алланазарова касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосари, мактаб ўқитувчиси
2. У.Ҳалилов касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси
3.Т.Ёқубова касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси

 

 

Йиғилиш раиси:                                                               М.Матмуратова

Йиғилиш котиби:                                                             М.Шомуродова

 

 

Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича текширув далолатномаси

НАМУНАСИ

Хива туманидаги 38-мактаб жамоа шартномасининг 2010 йилда
бажарилиши бўйича текширув

ДАЛОЛАТНОМАСИ

 

Биз, қуйида имзо чекканлар, Хива туманидаги 38-мактаб жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилувчи комиссия аъзолари К.Ғойибназарова, З.Шарипова, Р.Олламов, А.Қосимова, П.Одилов, М.Комилова жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилишини текшириб, қуйидагиларни аниқладик. 

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ҳисобот йилида жамоа шартномаси иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат вазифасини бажариб келди.

1.2. Жамоа шартномаси Иш берувчига ва Мактабнинг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул килинган шахсларга ҳам татбиқ этилди.

Жамоа шартномасида назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилди:

  • ходимнинг оила аъзоларига;
  • ёшга доир пенсияга кетиши муносабати билан меҳнат муносабатлари иш берувчи томонидан бекор қилинган шахсларга;
  • касаба уюшмаси қўмитасининг штатдаги ходимларига;
  • меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;
  • меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
  • касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).

1.3. Ҳисобот йилида мактабда касаначилар меҳнатидан фойдаланилмади.

1.4. Жамоа шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар ҳисобот йилида киритилмади.

1.5. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан ишга янги қабул қилинган ходимларни, жамоа шартномаси, шунингдек Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган Мактабнинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномасининг мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, конференциялар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари, тармоқ нашрлари ва ҳоказолар орқали) таъминлаш мажбуриятини бажариб келди.

 

II. ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ

2.1. Иш берувчи касаба уюшмасини кутилаётган ташкилий ўзгаришлар, иш ҳақи ва меҳнат шароити юзасидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилиб турди.

2.2. Касаба уюшмаси қўмитаси

– ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўриб келди;

– касаба уюшмаларига хос услублар ёрдамида Мактабнинг барқарор фаолият кўрсатишига кўмаклашиб борди;

– ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашди;

– Мактабни бошқариш, жамоа шартномаси мажбуриятларини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ва дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни Иш берувчига киритиб борди;

– мамлакатни модернизациялаш ва янгилаш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш борасидаги устувор дастурлар бажарилишини мониторинг қилиш ишларида иштирок этиб келди;

– ижтимоий ҳимоялаш, таълим соҳасини ривожлантириш каби Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари юзасидан 4 та ўқув ташкил этди.

 

III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ. БАНДЛИК КАФОЛАТЛАРИ

3.1. Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар (шу жумаладан тармоқ (тариф) келишувлари, ҳудудуий (минтақавий) келишувлар ва мазкур жамоа шартномаси) қоидаларига биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солиб келинди.

3.2. Мутахассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминландилар.

3.3. Меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши фақатгина Касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиб амалга оширилиб келинди.

Ҳисобот йилида 4 та ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома киритди. Шулардан 3 тасига розилик берилди, 1 та ҳолатда розилик берилмади.

3.4. Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш Мактабда мавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилиб келинди. Ҳисобот йилида 1 нафар ходим ўз илтимосига биноан узрли сабабларга кўра 1 ой муддатга вақтинча бошқа ишга ўтказилди.

3.5. Ишлаб чиқариш заруриятига кўра Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳоллари 4 та ходимга нисбатан амалга оширилди.

Барча ҳолларда Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси йил давомида 60 кундан ошмади.

Ходим Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланди.

3.6. Ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш ҳолати юз бермади.

3.7. Ҳисобот йилида ходимлар сони қисқартирилмади.

 

IV. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ

4.1 Мактабда иш меҳнат қонунларида кўрсатилагн ҳафталик иш соатидан ошмаган ҳолда 6 кунлик иш ҳафтаси асосида ташкил қилинди.

Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти мактаб ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб белгиланди.

            Педагог ходимлар ҳафталик иш соати тарификация соатига мувофиқ белгиланди. Бошқа ходимлар учун қуйидагича ҳафталик иш соатлари белгиланди:

            – зарарли шароитда ишловчилар учун (лаборантлар, махсус фаррошлар) 36 соат;

            – нормал шароитда ишлайдиган ходимлар учун 40 соат;

– I ва II гуруҳ ногиронлари учун 36 соат;

4.2. Жамоа шартномаси шартларига биноан бир нафар ходимга ўз илтимосига кўра 4 ой муддат билан тўлиқсиз иш вақти белгилаб кўйилди.

4.3. Тўлиқсиз иш вақти режимидаги меҳнат учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланди.

4.4. 4 нафар қоровул учун иш вақти (сменаси) муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилди ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинди. Бунда иш вақтининг йиллик балансига риоя этилди.

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш хусусида белгиланган чеклашларга (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 220-моддасининг бешинчи қисми ва 228, 245-моддаларига) риоя қилган ҳолда жорий этилди.

4.5. Иш вақти жамлаб ҳисобга олиниши режимида банд бўлган ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдори тенглаштириб борилди. Бунда ҳисобга олинадиган давр мобайинида иш соатларининг нормал миқдоридан кўп ишлаганлик учун дам олиш куни берилди.

4.6. Ходимлар ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этилмадилар.

4.7. Қоровуллардан ташқари бошқа ходимлар кечки ва тунги вақтларда, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этилмадилар.

4.8. Иш берувчи ва педагог ходимларга қонунлар ва йўриқномаларда кўрсатилган узайтирилган қуйидаги таътил кунлари белгиланди:

– ўқитувчиларга ишлаган ҳар ойи учун 4 кундан. Тўлиқ йил ишлаганда 48 иш куни;

– тўгарак раҳбарларига ишлаган ҳар ойи учун 3 кундан 36 иш куни.

4.9. Педагог бўлмаган ходимларга қуйидагича таътил берилди:

            – кутубхоначилар, етакчилар, лаборантлар, ҳамшираларга ишлаган ҳар ойи учун 2 кундан 24 иш куни;

            – қолган техник ходимларга 18 иш куни миқдорида.

4.10. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадиган таътил бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантириб борди:

– 1 нафар ходимга яқин қариндоши вафот этганда – 3 кун;

– 4 нафар ходимга тўй маросимини ўтказишга – 3 кундан;

– 1 нафар ходимга кумуш тўйида – 2 кун;

– 3 нафар ходимга янги уйга кўчганда – 2 кундан;

4.11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлар тоифаларидан ташқари қуйидаги ходимларга меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилди:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ижтимоий аҳамиятга молик касаллик бўйича ҳисобда турган ходимларга (1 нафар);

б) бетоб оила аъзосини парваришлаётган ходимларга (3 нафар);

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги
ПФ-3878-сонли Фармонига биноан тижорат банкларидан ипотека кредитини олган ёш оилалар вакилларига (1 нафар).

4.12. Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириш ишлари тўлиқ бажарилмади, 12 нафар ходим таътил пулларини таътилдан кейин олишга мажбур бўлдилар.

4.13. 7 нафар ходим аризаларига биноан 14 календарь кундан иборат иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олдилар.

4.14. 3 нафар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганда ўз хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни олиб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилдилар.

 

V. МЕҲНАТГА ҳақ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ

5.1 Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ҳамда Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилди.

5.2. Иш ҳақини тўлаш муддатлари: биринчи ярим ой учун – жорий ойнинг 16 санасида, иккинчи ярим ой учун – кейинги ойнинг 5 санасида амалга оширилди.

5.3. Ходимнинг розилиги билан иш хақининг бир қисми унинг пластик карточкасига ўтказиб берилди, бундай ўтказма миқдори тўланадиган сумманинг 50 фоизидан ошмади.

5.4. Ходимга ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларга нисбатан кечиктирилиши ҳоллари юз бермади.

5.5. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга ва меҳнатни меъёрлаштиришга оид локал ҳужжатларни, шунингдек уларни жорий этиш тартибини Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб борди.

5.6. Ходимларни мукофотлаш Мактабнинг мукофотлаш тўғрисидаги Низомига асосан амалга оширилди.

5.7. Оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларнинг қуйидаги турлари ва миқдорлари қўлланилди:

– қоровулларга тунги вақтдаги иш учун 1,5 баравар ҳақ тўланди;

– ходимлар иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб қилинмагани боис бундай ишлар учун 2 баравар миқдорда ҳақ тўланмади;

– бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун, шунингдек ўриндошлик асосида иш бажарилганида ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг тарафлари ўртасидаги келишувга биноан амалда бажарилган иш юзасидан, лекин ходим лавозим маошининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланди;

– Ўзбекистон Республикаси ичидаги хизмат сафарлари учун тўланиладиган компенсациялар «Ўзбекистон Республикаси бўйлаб хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома»га (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2003 йил 24 июлда 83 ва №7/12-сон билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-рақам билан рўйхатга олинган) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддасига асосан қуйидагиларни ўз ичига олди:

а) йўл кира харажатлари норматив асосида;

б) доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқхаражатлар;

в) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида суткалик харажатлар;

г) ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

– Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарларига ходимлар юборилмади;

– Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулк (асбоб-ускуналар, ашёлар ва ҳоказолар)дан (автотранспорт воситасидан ташқари) фойдаланиш ҳоллари бўлмаганлиги боис бундай харажатлар қопланмади ;

– Иш берувчининг таклифига биноан ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб бориши ҳоллари юз бермади.

– иш жараёнида зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланганлиги учун ҳожатхона фаррошларининг лавозим маошларига 10 фоиз миқдорида компенсация тўланди.

5.8. Иш берувчининг кўрсатмасига биноан иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш, навбатчилик, дарслар ўтказиш ва бошқа турли тадбирларда қатнашиш) мақсадида ўз асосий ишидан озод этилган ходимларга ўртача иш хақи сақланиб қолинди, мазкур тадбирлар ишдан ташқари вақтда ўтказилганда, ходимларга сарф қилинган вақтига мутаносиб қўшимча дам олиш вақти берилди.

5.9. Қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинди.

 

VI. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ

6.1. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, Мактаб Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланди.

6.2. Ҳисобот йилида Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1 нафар ходим ишдаги мувофаққиятлари учун Давлат мукофотига тақдим этилди, 3 нафар ходимга ташаккур эълон қилинди, 1 нафар ходимга юбилей ёши муносабати билан қимматбаҳо совға берилди.

 

VII. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. Ҳисобот йилида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига шикаст етказилиши ёки вафот этиши ҳоллари юз бермагани боис бир йўла бериладиган нафақа тўлашга зарурат бўлмади.

7.2. Ҳисобот йилида мактабга ходимлар томонидан моддий зарар етказилмагани сабабли уни ундириш зарурати бўлмади.

7.3. Жамоа шартномасига биноан бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган 3 нафар ходимлар билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилди.

 

VIII. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

8.1. Жамоа шартномасига илова сифатида ҳар йили тузиладиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга биноан иш ўринларида меҳнат шароитларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги аҳволини яхшилаш юзасидан тадбирлар бажарилиши таъминланди, бу ишларга 32,5 млн. сўм сарфланди.

8.2. Меҳнат муҳофаси тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом»га биноан Меҳнатни муҳофаза қилиш фонди барпо этилди;

8.3. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 4 нафар вакил сайлаб қўйилди.

8.4. Иш берувчи:

– ходимларни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда суғурта қилишни таъминлади;

– ноқулай меҳнат шароитларида банд ходимларни махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан, шунингдек ювиш ва зарарсизлантириш воситалари, сут ёки шунга тенг бошқа маҳсулотлар, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари билан таъминлаш учун 11,7 млн. сўм сарфлади;

– ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш тўғрисидаги намунавий Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатга олинган) талабларига биноан ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш ишларини ташкил этди.

8.5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасига биноан дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил қилинадиган касблар, лавозимлар ва ходимлар тоифалари рўйхатига биноан педагог ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

IX. ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА. ИЖТИМОИЙ ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР

9.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган «2009 йил – «Қишлоқ таррақиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини амалга ошириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва бажарилди.

9.2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган кафолатларга риоя этилиб ва имтиёзлар бериб келинди:

а) 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар учун (103, 144, 150-моддалар);

б) атом объектларидаги фалокатлар окибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун (103-модда);

в) I ва II гуруҳ ногиронлари учун (68, 135, 143, 144, 150, 214, 220-моддалар).

9.3. Иш берувчи томонидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлиқ тўлаб борилди.

9.4. Иш берувчи ишлаётган пенсионерларга ўтган ой учун пенсияни ойнинг
2-ярми учун тўланадиган иш ҳақи билан бир вақтда тўлаб борди.

9.5. 4 нафар ходим сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганида уларнинг ҳар бирига 10 минг сўм миқдорида, жами 40 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

9.6. 1 нафар ходимнинг отаси вафот этганда 10 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

 

Х. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ, СПОРТ ИШЛАРИ

10.1. Маданий-маърифий ишларни яхшилаш учун қуйидагилар амалга оширилди:

– «Маънавият ва маърифат» хонаси ташкил этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Маънавият тарғибот маркази тавсиялари асосида жиҳозланди, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарлари, Мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар ҳамда плакатлар, стендлар ва техник воситалар билан таъминланди;

– Давлат дастурларини бажариш борасида меҳнаткашлар ва ёшлар ўртасида таниқли фан, адабиёт ва санъат арбоблари, адабиётшунослар, ишлабчиқариш илғорларини жалб этган ҳолда 11 марта мазмунли ва қизиқарли учрашувлар ташкил этилди;

– кутубхона фаолиятини Мактаб ҳисобидан янада ривожлантириш мақсадида ҳомийлар ҳисобидан 96та янги китоблар билан бойитилди.

– умумхалқ байрамларини нишонлаш кунларида касб маҳорати ва бадиий ҳаваскорлик бўйича мусобақа, танлов ва тадбирлар уюштирилди.

10.2. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида:

– жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун моддий ва бошқа шароитлар яратиб берилди ҳамда меҳнат жамоасида ишлаб чиқариш гимнастикаси жорий этилди;

– ходимлар ўртасида спартакиадалар ва спорт турлари бўйича мусобақалар уюштирилди.

 

XI. АЁЛЛАР меҳнатини тартибга солиш. аёллар ВА ОИЛАВИЙ ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ БИЛАН МАШҒУЛ ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА имтиёзлар ва КАФОЛАТЛАР

11.1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган кафолатларга риоя этилиб ва имтиёзлар бериб келинди:

а) ҳомиладор аёллар учун (78, 84, 224, 237, 228, 229, 143, 231, 233-моддалари);

б) икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун (143, 227, 234, 236-моддалари);

в) уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун (78, 84, 150, 224, 228, 228I, 234, 237-моддалари);

г) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун (150, 232-моддалари);

д) ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани тарбиялаётган ота-онанинг бири (васий, ҳомий) учун (230-модда);

е) ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун (68, 144, 228, 229-моддалари);

ж) онасиз болаларни тарбиялаётган шахслар учун(235, 238-моддалари);

11.2. Уч ёшга тўлмаган болалари бор 3 нафар аёлга 1 соатга қисқартирилган иш куни белгилаб қўйилди;

11.3. Саккиз ёшгача фарзанди бўлган 3 нафар аёлнинг илтимосига кўра, ойда 1 кундан иборат иш хақи сақланмайдиган дам олиш куни берилди;

11.4. Аёллар учун шахсий гигиена хоналари ташкил этилди.

11.5. Икки ёшгача фарзанди бўлган 2 нафар аёлга болани овқатлантириш учун ҳар уч соатда 30 дақиқадан танаффус берилди. Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш соатига қўшилиб, ўртача иш хақи тўланди.

11.6. Касаба уюшмаси қўмитаси аёллар меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашишиб борди.

 

XII. ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА имтиёзлар ва КАФОЛАТЛАР

12.1. Мактабннинг ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш хамда ёшларни ижтимоий ҳимоя масаласи ечимини топиш мақсадида:

– Халқаро меҳнат ташкилотининг 138 ва 182-Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш хамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб борилди;

– ёшлар билан ишлаш бўйича комплекс дастур ва уни амалга ошириш тадбирлари ишлаб чиқилди;

– ёш мутахассислар кенгаши тузилди;

– ёш оилалар аъзолари бўлмиш ходимларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатилди.

12.2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган кафолатларга риоя этилиб ва имтиёзлар бериб келинди:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган холдимлар учун (135, 143, 144, 202, 203, 214, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246-моддалар);

б) ишни таълим билан бирга кўшиб олиб бораётган ходимлар учун (103, 143, 144, 249, 250, 251, 252, 253, 254, 255, 256, 257-моддалар);

в) таълим муассасаларини битирган ходимлар учун (68, 103-моддалар).

12.3. Ишга келган ёш мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш хақининг бир баравари миқдорида бир марталик тўлов берилди.

12.4. Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўкиб, ўкув режасини бажараётган 2 нафар ходимга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланганига қўшимча имтиёзлар берилди.

 

XIII. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ

13.1. Баҳслашувлар ўзаро ишонч ва ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари асосида ҳал этилди.

13.2. Якка тартибдаги меҳнат низолари ва зиддиятларни кўриб чиқиш учун 6 нафар аъзодан ташкил топган (ҳар тарафдан учтадан) иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнат низолари комиссияси тузилди.

13.3. Меҳнат низоларикомиссиясига хона, жиҳозлар, канцелярия моллари, ташкилий техника ажратилди.

 

XIV. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК. КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

14.1. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси ўзаро муносабатларида ижтимоий шерикчилик, ҳамкорлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш тамойилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилдилар.

14.2. Иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларига биноан касаба уюшмасининг ҳуқуқларига риоя қилиб, унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиб борди.

14.3. Иш берувчи Мактабда ходимларнинг ягона вакиллик органи сифатида Касаба уюшмаси қўмитасинитан олди.

14.4. Касаба уюшмаси аъзоларининг ёзма аризалари асосида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари Мактаб бухгалтерияси орқали пул ўтказиш йўли билан тўланиб борилди.

14.5. Иш берувчи:

а) жамоа шартномасига кирмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин Касаба уюшмаси қўмитаси билан олдиндан келишиб олиш амалларини кўрди;

б) Касаба уюшмаси қўмитаси талаб қилганда унга меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этиб борди;

в) Касаба уюшмаси қўмитасининг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун уни хоналар, транспорт, ташкилий техника, алоқа воситалари, канцелярия моллари билан бепул таъминлади.

14.6. Касаба уюшмаси қўмитаси:

а) Мактабнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларини бажарилишига кўмаклашиш, бу борада ходимлар ташаббуси ва ижодиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;

б) иш хақи тўланиши, жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўловлар берилиши тўғрилигини, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

в) меҳнат тўғрисидаги қонунлар ижросини назорат қилиш, ходимлар ҳуқуқий саводҳонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;

г) касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш;

д) иш жойларидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишига эришиш ва иш жойларини меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидалари талабларига мувофиқ холатга олиб келиш борасида иш берувчи томонидан тегишли чоралар кўрилишини талаб қилиш;

е) ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олиши ва соғломланиши учун ходимларнинг аризаларини тегишли соғломлаштириш масканларига йўлланмалар билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрлар доирасида таъминлаш;

ж) Мактабда меҳнат ва турмуш шароитлари аҳволининг жамоат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш;

з) касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, можароларга олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;

и) ҳар хил танловлар, спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлар учун рағбатлантирувчи совғалар ва мукофотлар таъсис этиш;

к) касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч», «Ишонч-Доверие» газеталарига обунани таъминлаш ишларини олиб борди.

14.7. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Корхоналарда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида»ги 135-Конвенциясига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўхатга олинган «Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом»нинг 12-бандига биноан ходимларнинг қуйидаги тоифалари жамоа шартномаси мақсадларида Меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этилдилар:

а) сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органлари аъзолари (7 нафар);

б) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар (4 нафар);

в) меҳнат низолари комиссиясининг аъзолари (6 нафар);

14.8. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган Меҳнаткашлар вакилларига жамоатчилик ишларини бажариш учун ҳар ҳафтада икки соатдан бўш вақт берилди ва бу давр учун уларга ўртача иш ҳақи сақлаб қолинди.

14.9. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган Меҳнаткашлар вакилларига интизомий жазо чораларини қўллаш, улар билан Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амаллари қўлланилмади.

 

ХV. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

15.1. Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия тузилди.

15.2. Йилда бир маротаба жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан текширув ўтказиб борилди.

15.3. Тарафлар тармоқ (тариф), ҳудудий (минтақавий), ҳудудий-тармоқ келишувларини тан олиб уларни бажариш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар.

15.4. Касаба уюшмаси қўмитаси, жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллаш юзасидан чақириладиган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)дан олдин унинг лойиҳасини экспертиза учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига тақдим этди.

15.5. Жамоа шартномаси имзолангандан сўнг, тарафлар уни рўйхатдан ўтказиш учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига тақдим этдилар.

15.6. Жамоа шартномаси имзолангандан сўнг, томонлар уни бажарилиши бўйича тадбирлар режаси, масъуллар ва муддатларини белгилаб олдилар.

15.7. Жамоа шартномасининг матни ва иловалари билан ходимлар Мактабнинг ходимлар бўлимида, меҳнат мухофазаси бўлимларида ҳамда Касаба уюшмаси қўмитасида таништирилдилар.

XVI. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ ЁКИ УЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

16.1. Жамоа шартномасида белгиланган шартлар бажарилмаганлиги ёки тўлиқ бажарилмаганлиги ҳақида тарафларнинг биронтаси бошқа тарафга тақдимнома бермади.

ХУЛОСА

Жамоа шартномасига киритилган 16 та бўлимнинг 86 та бандидан 85 таси бажарилди.

Шартноманинг 4.12-банди тўлиқ бажарилмади, яъни 12 нафар ходимга таътиллар учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилмади.

 

Комиссия қуйидагиларни тавсия этади:

            1. Хива туманидаги 38-мактаб директори ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2011 йил учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, жамоа шартномасига киритиш ва бажарилишини таъминлаш;

2. Ходимларнинг таътил пуллари ўз вақтида тўланиши учун директор ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан биргаликда зарур чоралар кўрилишини таъминлаш.

 

Комиссия раиси

К.Ғойибназарова                                                              (имзо)

 

Комиссия аъзолари:

З.Шарипова                                                                      (имзо)

Р.Олламов                                                                        (имзо)

А.Қосимова                                                                       (имзо)

П.Одилов                                                                          (имзо)

М.Комилова                                                                       (имзо)

Print Friendly, PDF & Email