28.07.2016 йилда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгашининг навбатдагиII мажлиси бўлиб ўтди

   Мажлисда, аввало, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2-Мажлиси ва 3-раёсат йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар устидан тўхталиб ўтилди. Ушбу масала юзасидан Республика Кенгаши раиси Э.Р.Шаисматов  маъруза қилди. Тармоқ касаба уюшмасининг келгусидаги вазифалари, юқори касаба уюшма органларидан келаётган ҳужжатларни пухта ўрганиб, йиғилишларда муҳокама қилиш қилиш, ҳар бир касаба уюшма фаоли олдига қўйилаётган вазифаларни масъулият билан ҳис этиб ишлашлари кераклиги ҳақида сўз юритди.

   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VII- Курултойи карорларидан келиб чиккан холда касаба уюшмалари фаолиятининг 2016 йилдаги устувор вазифалари ижросини таъминлаш доирасида касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан жорий йилнинг 1- ярим йиллиги давомида катор ишлар амалга оширилди.

   Тармок касаба уюшмаси Республика кенгашига аъзо юридик шахс макомига эга 117та корхонанинг барчасида жамоа шартномалари тузилган булиб, ушбу жамоа шартномалари 150 та корхонага тадбик этилган ва улар оркали 72069 тадан зиёд мехнаткашларнинг манфаатлари камраб олинган.

   Тармок касаба уюшмасига аъзо 30 та корхона ва ташкилотларда 935 та касаначилар билан мехнат шартномаси тузилган бўлиб, улардан 935 таси касаба уюшмасига аъзолигига қабул қилинган.

   Бандликни таъминлаш масалалари бўйича тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашига аъзо корхона ва ташкилотларда 2016 йилнинг 6 ойи давомида жами 220 янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган эди. Ҳозирги кунга келиб корхона ва ташкилотларда жами  347 та иш ўрни яратилди.

   Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашига аъзо 29 та корхонада жами  935 нафар касаначилар мехнат қилиб келмоқда, уларни барчаси касаба уюшмасига аъзолликка қабул қилинган бўлиб корхоналарда тузилган жамоа шартномалари орқали уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланган.

   Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашига 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида жами 17 мурожаат келиб тушган бўлиб,  шундан 13 та ёзма, 2 та оғзаки, ва 2 та “Ишонч телефонлари” орқали қабул қилинган мурожаатлардир.

   Мурожатлардан 2 таси каноатлантирилган, 15 та мурожаатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари, касаба уюшмаларига оид, фуқароларининг пенсия таъминоти ва “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунларига оид тушунтиришлар берилган.

   Мехнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб улар фойдасига  58167591сўм.  ундирилди.

   Шунингдек, касаба уюшмалари «Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури» бажарилишида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танловини ўтказиш юзасидан барча ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

   Жорий йилнинг 29 июлида Республика босқичи ташкил этилиб, ғолиблар муносиб равишда тантанали  тақдирландилар.

  Мажлисда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда тармоқ касаба уюшма ташкилотлари фаолиятидаги камчиликлар ҳам танқидий муҳокама этилди ва бу борада мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email