Таъсис Қурултой
2015 йил 31 июль куни Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси
II – қурултойи бўлиб ўтди.
Қурултойда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2014 йил майидан 2015 йил августига бўлган даврдаги фаолияти ҳақида ҳисоботи ва тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларининг келгусидаги вазифалари сарҳисоб қилинди.
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2014-2015 йиллардаги фаолияти касаба уюшма ишини мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотлар моҳиятига ҳамоҳанг равишда ташкил этиш, уларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмасининг Қурултойлари қарорларини бажариш, устувор йўналишлардаги вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилди.
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси ўз маърузасида иш ҳақини ўз вақтида тўланишини таъминлаш ва қарздорликка йўл қўймаслик борасида, айнан шу масала бўйича қабул қилинган касаба уюшма ташкилотларининг ҳаракат тартибига мувофиқ жамоатчилик назорати йўлга қўйилганлиги. Ҳисобот даврида касаба уюшма органлари томонидан иш берувчиларга 35 та расмий талабнома киритилиб, 120 млн.сўм, суд ва прокуратура органларига 2 та расмий мурожаат киритилиб, 215 млн сўм иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик ундирилишига эришилганлиги тўғрисида ҳамда устувор йўналишларимиздан бири бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича жамоатчилик назоратини талаб даражасида ташкил қилиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилгалиги. Иш жойларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш бўйича касаба уюшма органлари комиссиялари ва сайланган ваколатли вакиллар фаолиятини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоа шартномаларида белгиланган тадбирлар ва мажбуриятларнинг аксарияти бажарилиб, уларга сарфланган маблағлар миқдори 2015 йилда 2,7 млрд. сўмдан ошганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Бажарилган ишлар билан бир қаторда ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлиги ва уларнинг ечими тўғрисида ҳар бир бошланғич касаба уюшма қўмита раисларига чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифалари қўйилди.
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси II – қурултойи танқидий ёндошган ҳолда ва кўтаринки руҳда ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: