«Андижон ҲЭТК» АЖ да фаолият юритаётган  хотин-қизлар ўртасида  мусобақа ўтказилди.

Юртимизда хотин-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш ҳамда ижтимоий томонлама ҳимоялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Бугун Мустақиллигнинг 30 йиллиги олдидан “Андижон ҲЭТК” АЖда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар ўртасида байрам муносабати билан “Касаба уюшмаси қўмитаси” томонидан спортнинг волейбол, югуриш ва датст турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларда жамиятимизда фаолият юритаётган 70 нафардан зиёд аёллар фаол иштирок этишди.

Мусобақа кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Унда ҳайъат аъзолари томонидан холис баҳо берилиб, ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Бундай мусобақаларни ўтказишдан мақсад аёлларимиз ўртасидаги соғлом муҳитни таъминлаш, ишчанлик қобилятини янада оширишдан иборатдир.

 

Print Friendly, PDF & Email