ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТРСТАНЦИЯЛАРИ ҚУРИШ УЧУН ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
“Сирдарё ИЭС” АЖда қуввати 1200-1500 кВт ва “Фарғона ИЭМ” АЖда қуввати 1800-2000 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича лойиҳа ишлари олиб борилмоқда.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Техник бошқарма бошлиғи Ойбек Зоҳидовнинг таъкидлашича, тизимда энергия самарадорликка эришиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш орқали маҳсулот таннархини янада пасайтиришга эришиш лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.
Лойиҳада тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиб, тайёр битказилган ҳолда (рус.“под ключ”) амалга оширишда иштирок этишни истовчилар учун “Сирдарё ИЭС” АЖда sdtes.uz ва “Фарғона ИЭМ” АЖда fiem.uz расмий веб-сайтларида эълонлар берилди.
Лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этмоқчи бўлган томонларни танловларда иштирок этишга таклиф этамиз.
Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ КУК Матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: