“Жиззах ҲЭТК” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи ходимлар учун Тошкент вилоятига саёҳат ташкил этилди.
Жорий йилнинг 26 феврал куни “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларнинг маданий хордиқ олишлари ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида 35 нафар ишчи ходимлар учун тошкент вилоятининг “Амирсой” ҳамда “Чимён” дам олиш масканларига саёхат ташкил этилди. Бундан ташқари “Жиззах ҲЭТК” АЖ ишчи ходимлари Тошкент шаҳрида жойлашган «Tashkent city» мажмуасига ҳам ташриф буюрдилар.
Яхши дам, меҳнатга ҳамдам!!!
Йўлга чиқдик Чимёнга,
Чимён деган ошёнга.
Аввало айтдик шукр
Аллох берган имконга.
Тонг отмасдан тун-кеча
Йўлга бўлдик равона.
Йўлимиз оқ бўлсин деб,
Фотихада Мавлоно.
Яқинлагач манзилга
Алмаштириб уловни,
Олти Дамас тоғ томон
Тортишдилар жиловни.
Манзил бўлди Билдирсой,
Ўнг ён қолди Амирсой.
Бу йил қорни кўрмовдик
Қорни хам кўрдик хай-хай.
Музаффар деган йигит,
Бўлди бизга йўлчибон.
Умум суратга тушгач
Чорлади темир арқон.
Жуфт-жуфт бўлиб, галма-гал
Ўриндиққа ястандик.
Қуйидан то чўққига
«Канатка»да отландик.
Ана завқу-ана шавқ,
Ана ажиб манзара.
Тепада қорли чўққи,
Пойингда оппоқ дара.
Чўққи ярим соатлик
Икки ярим чақирим.
Шавққа тўлиб борлиғинг
Келар хатто хайқирғинг.
Аллохнинг изни билан
Бунчалар гўзал борлиқ.
Бундай ажиб гўшада
Чиқмай қолурму хордиқ.
Чанғида учсанг бир бор,
Тоғларни қучсанг бир бор,
Дейсан Мисрда не бор
Дубай менга чи даркор.
Зомин ўзи бир ОЛАМ,
Бахмал ўзи бир ОЛАМ!
Санай берсам саноғин
Қила олмайман тамом.
Дувланов Абдумалик Жиззах ХЭТК АЖ тезкор диспетчерлик хизмати диспетчери.
Манба «Жиззах ҲЭТК» АЖ КУҚ матбуот хизмати
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: