«Ўзбекгеофизика» АЖ “Бухоро геофизика экспедицияси” филиалида “Балли қизлар” байрам тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 1-март санасида «Ўзбекгеофизика» АЖ “Бухоро геофизика экспедицияси” филиалида 8-март хотин-қизлар байрами муносабати билан “Балли қизлар” байрам тадбири ўтказилди.  Тадбирда 2 та жамоа 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Байрам тадбирига Бухоро вилояти Когон туман ҳокимлигидан меҳмонлар таклиф қилинди. Тадбирни “Бухоро геофизика экспедицияси” филиали рахбарияти бахолаб боришди. Кўтаринки рухда ўтказилган байрам тадбири якунида иштирокчилар Касаба уюушмаси қўмитаси томонидан эсдалик  совғалар билан тақдирландилар.

Манба: «Ўзбекгеофизика» АЖ “Бухоро геофизика экспедицияси” КУҚ матбуот хизмати.

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email