Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни касаба уюшма Республика Кенгаши раиси Қ.Қирғизалиев олиб борди. Йиғилишда касаба уюшма Республика Кенгашининг 2018 йил 1-чораги давомидаги фаолияти таҳлил этилди ҳамда келгусидаги вазифалари белгилаб олинди. Шунингдек, касаба уюшма Республика Кенгашининг 2018 йилнинг 1-ярим йиллик иш режасига киритилган масалалар, жумладан жамоа шартномаларининг 2017 йилда бажарилишига оид 2-ЖШ шакли ҳисоботларининг якуни, касаба уюшма ташкилотларининг корхона иш берувчилари билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, касбий касалланишнинг олдини олиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ижросини таъминлаш, Бухоро вилоят бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан юқори касаба уюшма ташкилотлари қарорларининг ижроси, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг 2018 йил ёзги мавсумга тайёргарлиги, касаба уюшма Республика Кенгаши бюджетининг 2017 йил якуни ҳамда бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилди. Кун тартибида кўзда тутилган масалалар бўйича қилинган маърузалар юзасидан касаба уюшма етакчилари ва фаоллари сўзга чиқдилар. Барча масалалар бўйича тайёрланган қарорлар лойиҳаси таклиф ва қўшимчаларни инобатга олган холда маъқулланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: