Касаба уюшма етакчиларининг билимлари оширилди

2018 йилнинг 1-ярим йиллиги учун тасдиқланган касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш режасига мувофиқ 16-20 апрель кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида 25 нафар касаба уюшма етакчиларининг ўқуви ташкил этилди. Ўқувда касаба уюшма органларига янги сайланган, жамоатчилик асосида фаолият юритаётган, камида уч йил олдин малака оширган касаба уюшма раҳбарлари ва фаоллари иштирок этдилар. Маърузалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширилишида касаба уюшмалари ташкилотларининг вазифаларидан келиб чиққан холда шунингдек, уларнинг ҳар томонлама дунёқарашини кенгайтиришга, жамоа билан ишлаш кўникмаларини оширишга, маънавий ва сиёсий билимларини оширишга қаратилган мавзуларда олиб борилди. Ўқув давомида тингловчиларнинг Ўзбек Миллий академик драма театрига ташрифи ташкил этилди. Ўқув курслари якуни бўйича тингловчилар тест синовидан ўтказилиб, уларга тегишли гувоҳномалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email