Ғолиблар тақдирланди.
2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ва тармоқ тизимидаги корхоналарида меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли, тараққиётга хизмат қилувчи инновацион ғоялар, илмий-техник лойиҳалар, ихтиролар ва таклифлар билан фаол иштирок этиб келаётган ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш доирасида “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши Раёсактининг Қўшма қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 22 июн куни “Ўзбекэнерго” АЖнинг катта мажлислар залида “Энг фаол ёш энергетик” танловининг Республика босқичи ўтказилди.
Танловнинг Республика босқичида тармоқ корхона ва ташкилотларида ишлаётган ёш мутахассислардан 19 нафари иштирок этди.
Қўшма-қарори билан тасдиқланган Низом асосида ўтказилган “Энг фаол ёш энергетик” танловининг биринчи босқичида корхона ва ташкилотлардан 35 ёшгача бўлган мутахассислардан 120 нафарга яқини иштирок этди.
Танловнинг Республика босқичини ўтказиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи йиғилишининг натижавий хулосаларига кўра:
I ўрин – «Янги Ангрен ИЭС» АЖ ходими Рахмонов Азиз Абдукосимович
II ўрин – «Навоий ИЭС» АЖ ходими Аслонов Аслон Мамуржонович
III ўрин – «Узэлектртармок» УК ходими Баратов Умиджон Зохидович
ғояси деб топилган.
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 1-ўринга – телевизор, 2-ўринга элект печи ва 3-ўринга пилесос совға қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: