Спорт соғлик гарови
Жорий йилнинг 26-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги корхоналарнинг ёш ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
Ўзбекистон футбол федерациясининг “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилган спорт тадбирида Тошкент шаҳрида жойлашган корхоналарда меҳнат қилаётган ходимлардан таркиб топган Ёшлар жамоалари иштирок этдилар.
Ёшларни спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишига бўлган қизиқишларини кенгайтириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган спорт тадбирини Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Э.Р.Шаисматов очиб берди.
Спорт байрамига айланган мусобақалар жараёни қизғин беллашувларга бой тарзда ўтиши билан ахамиятли бўлди.
Беллашувларни Ўзбекистон футбол Федерациясининг малакали ҳакамлари баҳолаб борди.
Мусобақа якунларига кўра “”Қишлоқэнерголойиҳа” АЖ жамоаси 3-ўрин, “Ўзэлетротармоқ” УК жамоаси 2-ўринни эгаллади.
Ғолибликка “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ жамоаси сазовор бўлди.
Барча ғолиб жамоаларга кубок, Диплом, ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Мусобақалар натижаларига кўра ғолиб бўлган жамоалар муносиб тақдирланиши билан бирга, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши хужумчи”, “Энг яхши техника махорати учун” ва бошқа номинациялари таъсис этилиб, ғолиблар махсус диплом ва совғалар билан рағбатлантирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: