Мехнат мухофаза қилиш вакиллари корхонадаги касаба уюшмаларининг ишончли пойдевори

Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашма Кенгаши билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24 – июль куни “Ўзбекэнерго” АЖ катта мажлислар залида, Тошкент шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, инженер – техник ходимлар, бошланғич касаба уюшма ташкилот раислари ҳамда меҳнат муҳофазаси вакиллари жами 30 та корхонадан 100 нафардан ортиқ тингловчилар иштирокида, меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарни ўтказишдан мақсад, ишчи-ходимларнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларга зарур шарт-шароитлар яратилишида касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўзлари сайлайдиган вакиллар фаолияти самарадорлигини оширишга эришишдир.

        Мутахассислар семинар иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида бошланғич касаба уюшма қўмиталари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ваколатлари, вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини олиб боришда (уч босқичли) назоратни ўтказиш тартиблари тўғрисида, шунингдек, “Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича намунавий Низом”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича ходимларни ўқитиш ва билим савияларини текшириб кўриш  тўғрисидаги Низом”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича намунавий Низом” бўйича тегишли тушунчалар бердилар.

           Семинарда мавзу доирасида суғурта компанияси вакили томонидан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177 – сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари” талабларига мувофиқ корхона ходимларини бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлардан мажбурий суғурта қилиш ҳақида тушунча берилди.

          Семинар якунида корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўришда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг маъмурий-жамоатчилик назоратини кучайтириши юзасидан тавсиялар берилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email