“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди
2018 йил 21 декабр куни «Энергетиклар куни» муносабати билан, тармоқ тизимида меҳнат қилаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларни ватанимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меъросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларга ўз ижодий салоҳияти ва иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, ёшларда жамият ҳаётига даҳлдорлик туйғусини шакллантириш ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати”ни амалга оширишга кўмаклашиш дастури ижросини таъминлаш мақсадида, “Тошкент иссиқлик электр станцияси” унитар корхонасида меҳнат қилаётган ёшлар ўртасида, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.
Ушбу кўрик-танловда корхона ёшлари томонидан ташкил этилган “Шўх энергетиклар” ва “FARZUN” гуруҳлари ўзаро беллашдилар.
«Тошкент ИЭС» УК Касаба уюшма қўмитаси раиси М.М. Қосимованинг таклифига биноан кўрик-танловни кузатиш ва баҳолаш учун ҳакам сифатида Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдуллаев Бобурмирзо Умаржонович ҳамда Қибрай энергетика касб-ҳунар коллежидан кимё ва биология фани ўқитувчиси Махдудова Дилфуза Равшановна иштирок этдилар.
Қизғин бахс-мунозараларга ва ҳушкайфият улашувчига ҳолатларга бой бўлган тадбирда жамоалар турли шартлар асосида ўз билим ва маҳорати, ҳозиржавоблиги, интеллектуал салоҳиятини намойиш этдилар. Хайъат аъзолари томонидан баҳоланиб, саноқ комиссияси томонидан ҳисоблаб борилди ва натижада “Шўх энергетиклар” гуруҳи ғолиб деб эълон қилинди.
Кўрик-танлов қатнашчилари қимматбаҳо совғалар билан касаба уюшма қўмитаси томонида тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: