Икки авлод учрашуви
Бугунги кунда барча жабҳада бўлгани каби энергетика тизимида ҳам ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан жорий йилнинг 20-декабр куни, “Ўзбекэнерго” АЖ ва Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорликда “Энергетиклар куни” муносабати билан “Ўзбекэнерго” АЖда бир неча йиллар энергетика вазири лавозимида ишлаган Хамидов Азиз Хакимовичнинг 100 йиллик хотирасига бағишлаб, у билан бирга меҳнат фаолиятини олиб борган, ҳозирда нафақа гаштини сураётан 170 нафардан ортиқ энергетика фахрийлар билан учрашув тадбири ўтказилди.
Дастлаб фаҳрийларни “Ўзбекэнерго” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Р.Мубаракшин ва Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қ.Қирғизалиевлар “Энергетиклар куни” муносабати билан қизғин табриклади.
Сўнгра тадбир давомида энергетика фаҳрийлари тадбирда иштирок этаётган бир гуруҳ ёш фаолларга босиб ўтган йўллари, энергетика тизимининг тарихи ва соҳада эришилган ютуқлари ҳақида гапириб, ёшларни эзгу мақсадлар атрофида бирлашишга чақирди.
Байрам дастурхони атрофида бир жойга жамланган фаҳрийларнинг қизиқарли суҳбатлари ва икки авлод учрашуви ёшларга катта маънавий озуқа бўлганлиги билан аҳамиятли бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: