«Фарғона НҚИЗ»да «Ёшлар куни» доирасида «Нефтчи маликаси» анъанавий кўрик танлови ўтқазилди
«Фарғона НҚИЗ»да «Ёшлар куни» доирасида «Нефтчи маликаси» анъанавий кўрик танлови ўтқазилди. завод ёшлар иттифоқи, хотин-қизлар қўмитаси, бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан уч босқичда ташкил етилган мазкур танловда корхонанинг сехлариида меҳнат қилиб келаётган 30 ёшгача бўлган 6 нафар қизлар қатнашдилар.
1-босқичда спорт
2-босқичда саноат хафвсизлиги бўйича билимлар синови
3-босқичда танишув, уйга вазифа, ижодий танлов, моҳир қўллар
шартлари асосида ташкил этилган мазкур танловда Қурбонова Орзугул Алешир қизи «Нефтчи маликаси 2021» деган шарфли номга ега бўлди.
Шу билан бир қаторда Эгаммбердиева Гулбаҳор Адҳамжон қизи «Енг маҳоратли спортчи»; Аҳмадалиева Оязимхон Йигитали қизи «Саноат хафвсизлиги билимдони»; Мадалиева Мавжуда Йигитали қизи » Енг иқтидорли ижрочи»; Қаҳҳорова Дилдора Баҳодиржон қизи «Енг ижодкор қатнашчи»; Турсунова Малика Адҳамжон қизи «Нефтчи ниҳоли» Номинацияларида ғолиб деб топилдилар.
«Фарғона НҚИЗ» матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: