«Белхимпрофсоюз» ташаббуси билан Беларусияда Халқаро форум ва жамоат меҳнатни муҳофаза қилиш инспекторларининг II Республика йиғилиши бўлиб ўтди.
2021 йил 6-8 октябр кунлари «Белхимпрофсоюз» ташаббуси билан Беларусия давлатининг “Криница” санаториясида «Нолинчи шикастланиш концепцияси, ташкилотлар амалиёти ва касаба уюшмаларининг роли» мавзусида Халқаро форум ва жамоат меҳнатни муҳофаза қилиш инспекторларининг II Республика йиғилиши бўлиб ўтди.
6 октабр куни “Криница” санаторияси базасида Халқаро форумнинг очилиши ва жамоат меҳнат хавфсизлиги инспекторларининг II Республика йиғилиши бўлиб ўтди.
7 октябр – Бутунжаҳон меҳнат куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди.
Форумда Беларус, Ўзбекистон ва Россиядан 100 га яқин нефт -кимё, машинасозлик ва энергетика саноати вакиллари иштирок этмоқда.
8 октабр куни “Белхимпрофсоюз” Республика қўмитасининг IV Пленумининг якуний резолюцияси қабул қилинади, унда “Нолинчи шикастланишлар концепцияси” нинг етти “олтин қоидаси” ни амалга оширишнинг асосий йўналишлари белгиланади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: