Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамкорлигида соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ташкилот ва корхоналарда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар ҳамда аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.

Мусобақа аввалида чемпионатнинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва маросимни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Ширинов олиб борди. Маросимда 10 та жамоа иштирок этди ва қуръа ташлаш натижаларига кўра жамоалар қуйидаги гуруҳларга бўлинишди.

Мусобақанинг дастлабки учрашувлари Шўртан газ кимё мажмуаси тасарруфидаги Геолог МССМнинг соҳил футболи учун мўлжалланган мухсус майдонида «А» гуруҳидан жой олган жамоалар ўртасида бўлиб ўтди ва унда жамоамиз Сурхондарё вилояти терма жамоасига қарши майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 6 та тўп киритди ва чемпионат доирасидаги даслабки ғалабасига эришди.

Қолган ўйинлар натижаси қуйидагича:
Бунёдкор 4:5 Тўрткўл
Ёшлик 3:7 Бухоро НҚИЗ
Фарғона 3:7 Адолат

 

 

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ
Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email