“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ КЕНГ КЎЛАМДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
«яшил макон лойихаси кенг кўламда амалга оширилмоқда ва“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналари унда фаол иштирок этишмоқда. “Сирдарё ИЭС” АЖ шулар жумласидандир.
Станциянинг “Иссиқлик сув таъминоти цехи” ишчи-ходимлари томонидан цех қошида ташкил этилган иссиқхонага қиш мавсумида зина декоратив ўсимлиги, катарантус ва хризантема гуллари уруғлари сепилган эди. Шу кунларда сал кам саккиз мингга яқин кўчат бўй чўза бошлади.
“ – Етиштираётган кўчатларимиз айни эрта баҳорда тайёр ҳолга келади ва корхонамизни чин маънода гулзорга айлантирамиз. Бу саъйи-ҳаракатларимиз “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш баробарида, жорий йилда 50 йиллигини нишонлайдиган станциямиз учун ҳам муносиб совға бўлади, деб ўйлайман”, – дейди “Сирдарё ИЭС” АЖ Иссиқлик сув таъминоти цехи бошлиғи Улуғбек Махмудахунов.
Маълумот ўрнида, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида республика бўйлаб йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
“Сирдарё ИЭС” АЖ КУҚ Матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: