“Навоий ИЭС” АЖда Навоийхонлик: Навоий шахсига эҳтиром

Алишер Навоий! Бу шахс сиймосида дунё ҳамжамияти кўз ўнгида туркий тилнинг, шарқ назмию, беназир адабиётининг буюк намоёндаси гавдаланади. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда ва бу анъана тусига айланган.

Хусусан, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида бу сана муносиб кутиб олинди. “Навоий ИЭС” АЖда 2022 йилнинг 9 февраль куни атоқли давлат ва жамоат арбоби туғилган сана муносабати билан тадбир дастури ташкил этилди. Станция Касаба уюшмаси қўмитаси, Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда буюк шоир ижоди бўйича ғазалхонлик ҳамда ҳаёт йўлларидан лавҳа кўринишлари намойиш этилди.

-Тадбир юқори савияда ташкил этилган. Биз буюк мутафаккир ҳаётини яқиндан ўрганиш ва ғазал, рубоийларини тинглаш орқали ўша давр шукуҳини ҳамда аждодларимизда ғурур ҳиссини туйдик,-дея Сувни кимёвий тозалаш цехи ходимаси Гулшода Хамраева ўз фикрларини улашди. Тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ ходимлар Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.

 

“Навоий ИЭС” АЖ КУҚ Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email