«Сирдарё ИЭС» АЖ да ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоийнинг 581 йиллиги кенг нишонланди

Бугун, “Sirdaryo IES” АЖда буюк шоир ва мутафаккир ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Сана муносабати билан шеъриятга қизиқиши юқори бўлган ишчи-ходимлар иштирокида “Халқ маънавиятининг қуёшлари” номли мушоира кечаси ўтказилди.

Мушоира кечасида фаол иштирок этган бир гуруҳ ишчи-ходимларга корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан эсталик совғалари топширилди.

9-февраль буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан “Sirdaryo IES” АЖ ишчи-ходимлар ўртасида “Алишер Навоий асарлари менинг нигоҳимда” шиори остида расмлар танлови бўлиб ўтди.

Танлов натижаларига кўра;

“Энг яҳши ижодий ёндашув” номинацияси билан Кимё цехи ишчиси Аброр Фозилов;

“Энг яҳши портрет” номинацияси билан ТИЧБ ходими Абдулла Аманов;

“Энг яҳши сюжетли расм” номинацияси билан ТИЧБ ходими Анвар Худайқуловлар муносиб деб топилди.

Ушбу танловдаги фаол иштироки учун МТЦ ишчиси Шоҳсанам Сайдуллаева ҳам корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан муносиб тақдирланди.

«Сирдарё ИЭС» АЖ да Навоий таваллудига бағишланган бадиий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Сирдарё вилояти мусиқали драмма театри санъаткорлари томонидан Алишер Навоийнинг ибратга тўла хаёти ва унинг зарворли йилларидан ҳикоя қилувчи “Навоий изидан” номли театрлашган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирда, Ўзбекистон Энергетика нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси маслаҳатчиси-ёшлар ишлари бўлим мудири Бобурмирзо Абдуллаев ва Кенгашнинг ҳалқаро бўлим бош мутахассиси Регина Нургалиевалар ҳам иштирок этишди.

 

 

«Сирдарё ИЭС» АЖ КУҚ матбуот кенгаши

 

Print Friendly, PDF & Email