«Бухоро геофизика экспедицияси» да Бобур ва Навоийнинг таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 11-феврал санасида «Ўзбекгеофизика»АЖ «Бухоро геофизика экспедицияси» филиалида буюк шоир ва
мутафаккир Алишер Навоий ҳамда атоқли давлат в а жамоат арбоби Захириддин Мухаммад Бобур таваллуди саналари муносабати билан катта тадбир кечаси ўтказилди. Тадбир Бухоро вилоят «мусиқали драма театрида» кўтаринки рухда ўтказилди. Тадбир давомида «БГЭ» филиалида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ва санъат усталари, буюк симолар образини яратган санъаткорлар билан давра сухбати ўтказилди.

15- аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб Заҳириддин Муҳаммад Бобур боболаримиз ҳақидаги сахна кўринишлари ва спектакллар тадбирнинг юқори савияда ўтишини таъминлаб берди. Тадбир давомида филиал ишчи-ходимлари Буюук бобокалонларимиз ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларга театр актёр ва актрисаларидан етарлича жавоб олдилар.

 

 

«Бухоро геофизика экспедицияси» КУҚ матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email