Халқаро муносабатлар ўрнатилмоқда

Жорий йилнинг 17 апрель куни “Всероссийский Электропрофсоюз” жамоат ташкилотининг Краснодар ўлкаси касаба уюшмаси ташкилоти делегацияси халқаро муносабатларни ўрнатиш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу делегациянинг 6 нафар аъзоси 18 апрель куни касаба уюшма ташкилоти фаолиятига ва ижтимоий-меҳнат муносабатларга тегишли долзарб масалалар тўғрисида фикр алмашиш учун касаба уюшма Республика Кенгашига таклиф этилди. “Всероссийский Электропрофсоюз” ҳамда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида ўзаро муносабатлар ва ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида Битим имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email