Тармоқ касаба уюшмаси аъзоларининг билимлари оширилди
2018 йил 9 – 12 апрель кунлари Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ходимлари томонидан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган корхонлар касаба уюшма аъзоларининг хуқуқий маданиятини ошириш, меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича билим саъвияларини кенгайтириш хамда ижтимоий – иқтисодий манфаатларини химоя қилиш борасида билимларини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.
Корхоналарда ташкил этилган семинарларда корхоналар бош мухандислари, цех қўмита раислари, мехнат мухофазаси бўйича вакиллар, ходимлар бўлим нозирлари хамда хавфсизлик техникаси мухандислари жами 400 дан ортиқ касаба уюшма аъзолари қатнашдилар.
Семинарлар давомида мутахаасислар томонидан касаба уюшмаси аъзоларинининг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: