Конституция – бахтимиз пойдевори
6 декабрь куни “Ўзбекэнерго” АЖнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилинганлигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ислоҳотларнинг муҳим пойдевори» мавзусида тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг хуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тарғибот-ташвиқот ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан ўтказилган тадбирда “Ўзбекэнерго” АЖ тизимига кирувчи корхона раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари ва мутахассислари иштирок этди.
Тошкент Давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Мухиддинова Феруза, Ўзбекистон энергетикаси ходимлари Касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари С.Тўхтаев ва бошқалар Конституция ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси бўлиб, унда жамиятнинг ижтимоий сиёсий хусусиятлари, тараққиётининг бош мезонлари, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топишини алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, тадбир давомида Бош қомусимизнинг қабул қилиниши тарихи, унинг бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётидаги ўрни ва ватанимиз тараққиётида конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга маълумотлар бериб ўтилди.
Очиқ мунозара ва фикр алмашиш руҳида ўтган тадбирда ташриф буюрган мутасаддилар йиғилганларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: