Бошланғич касаба уюшма ташкилоти раисларининг ўқуви ташкил этилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 26 июндаги 9-142 “с”-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасида 2018 йилнинг 2-ярим йиллигида касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларини ўқитиш  режаси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йилнинг 10 декабрдан 14-декабргача, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Ўқув маркази”да Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшма тизимидаги 22 нафар бошланғич касаба уюшма ташкилоти раисларининг ўқуви ташкил этилди.

Ўқув жараёнида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, меҳнатни муҳофаза қилиш, молия, санатория йўлланмаларидан фойдаланиш, бошланғич касаба уюшма ташкилотларида иш юритиш ва бошқа масалалар бўйича ўз билим ва малакаларини оширдилар.

Шу билан бир қаторда Тошкент шаҳридаги “Муқимий” номидаги театрга уларнинг ташрифи ташкил этилди.

Ўқув давомида бошланғич касаба уюшма ташкилотларида, касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлашда иш юритиш ва электрон ҳукумат тизими бўйича амалий машғулотлар ҳамда якунида ўтилган машғулотлар бўйича тест синовлари ўтказилди.

Тест синовлари натижалари бўйича тингловчиларга Ўқув маркази томонидан гувоҳномалар топширилди

Print Friendly, PDF & Email