«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги янги Қонуни бўйича тарғиботлар давом этмоқда.

14.01.2019й. Жорий йилнинг 14-январ куни “Андижон ҲЭТК” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги янги Қонуни ва уни мазмун моҳиятини тушунтириш, хамда ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Андижон туман электр тармоқлари корхонаси ва Ускуналарни таъмирлаш устахонаси ишчи-ходимлари билан учрашув ташкил қилинди.

Мазкур қонун юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Ўринбоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 2019 йил 30 ноябрь куни ўзининг 4-ялпи мажлисида мазкур лойиҳани кўриб чиқиб маъқуллаганлиги ва уни амалга оширишга доир тадбирлар режасини тасдиқлаганлиги, ушбу қонун  9та боб 56та моддадан иборат бўлиб, аввалги қонунга нисбатан бир қатор янги аниқ, тўғридан-тўғри амал қиладиган нормаларни ўз ичига олганлигини маълум қилди.

Масалан, янги Қонуннинг 5-моддасида касаба уюшмалари фаолиятининг қонунийлик, ихтиёрийлик, камситишга йўл қўймаслик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш, тенг ҳуқуқлилик, ошкоралик ва очиклик каби принциплари санаб ўтилиб, кейинги моддаларда ҳар бир принцип алоҳида-алоҳида ёритилганлигини билдирди.

Шунингдек, янги қонунда иш берувчининг касаба уюшмалари фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги мажбуриятлари, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳалари тегишли касаба уюшмаси ёки касаба уюшмалари бирлашмалари билан келишиб олиниши шартлиги ҳақидаги нормалар ўз аксини топганлиги ҳақида гапирди.

Қонун расман эълон қилингандан кейин 3 ой ўтгач амалга киритилиши белгилаб қўйилганлиги ва бу касаба уюшмалари ташкилотларидан қонунни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш лозимлиги тўғрисида маълумот берди.

“Андижон ҲЭТК” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email