Солиқ соҳасидаги ўзгаришлар бўйича семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикасида солиқ сохасидаги ўзгаришлар жумладан, жорий йилнинг 1 январидан эътиборан амалиётга солиқ солишнинг янги тартиблари татбиқ этила бошланганлиги тўғрисида 2019 йил 24 январда “Андижон худудий электр тармоқлари” АЖ меҳнат жамоасида Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассиси, корхона бош ҳисобчиси ва касаба уюшма ташкилоти раиси иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.
Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилги асосий йўналишлардан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятига қаратилди. Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: