ХАЛҚАРО ФОРУМ ДОИРАСИДА.

             Юртимизда аҳолининг, айниқса ёшларнинг кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш соҳасида эришилган тажриба, ютуқларини дунё ҳамжамиятига янада кенгрок етказиш ва тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 27-майдаги 13-46 “с”-сони “Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП-2019” Тошкент Ҳалқаро форумини ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Халқаро Форумга ташриф буюрувчи, тармоқ касаба уюшма Республика кенгашига бириктирилган Хитой Халк Республикаси делегатлари юқори даражада кутиб олинди.

Дастлаб мехмонлар “Чарос” мехмонхона комплексига жойлаштирилиб,  25-июн куни тушликдан сўнг Тошкент шаҳридаги Амир Темур музейи ва Тошкент шаҳрининг бошқа диққатга сазовор жойлари, Самарқанд ва Бухоро  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда  26-июн куни Самарқанд шахридаги, 27-июн куни Бухоро вилоятидаги тарихий обидалар ва қадамжолар билан яқиндан таништирилиб, маданий тадбирлар тақдим этилди.

Мехмонлар юқори даражада ташкил этилган тадбирга таклиф ва меҳмондўстлик учун алоҳида миннатдорчилик билдиришиб, президентимиз томонидан юртимизда олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар ҳамда ислоҳатларни юқори даражада баҳолашди ҳамда миллий ва маданий қадриятларимизда, тарих билан замонавий уйғунлик касб этганлигини таъкидлашди.

Ташриф доирасида Умумхитой касаба уюшмалари Федерацияси котиби Zhang Maohua “Мен Ўзбекистон Республикасига биринчи бор келишим муносабати билан,  Ўзбекистон тарихи, маданияти ҳақида маълумотларга эга эмаслигим ва Хитойда Ўзбекистон тўғрисида маълумотлар камлиги сабабли, аввало харитага қараб, Марказий Осиёдаги кичик давлат экан деб ўйлаган эдим.

Менга бориб кўрсангиз ҳақиқий тарих билан танишиш мумкунлигини  тўғрисидаги тавсияларга асосан, Ўзбекистонга келишга розилик билдирдим.

Ўзбекистонга ташриф буюрганимизда бизни аэропортдан юқори даражада нонлар билан кутиб олишганда, менда жудда катта таъсурот туғилиб, Ўзбекистонга нисбатан муносабатим ва фикрим бутунлай ўзгарди.

Бундан кейин, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси билан учрашув ва суҳбат  жуда яхши ўтиб хамкорлик бўйича муҳим гаплар бўлди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг касаба уюшмалари ўрни ва роли тўғрисидаги маълумотлари ҳамда “ТЕМП-2019” Тошкент Ҳалқаро форумига жуда юқори даражада тайёргарлик кўрилганлиги менда жуда катта таъсурот қолдирди.

“Давлат ва касаба уюшмаларининг ёшларга оид давлат сиёсати устуворликларини уйғунлаштириш” дея номланган давра суҳбатида кўтарилган Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг қонунчилик асослари мавзуси иштирокчиларда қизиқиш уйғотиб, тажриба алмашишлар ёшларнинг келгуси фаолиятида муҳим пойдевор бўлишига ишонаман.

Ўзбекистон ҳалқига ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисига таклиф учун чуқур миннатдорчилигимни изҳор қиламан.

Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлганлигимиз ва диққатга сазовор жойлари билан танишганлигимиз бизда, Марказий Осиё тарихи билан танишишга катта кўмак берди.

Биз бундан кейин Ўзбекистон билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиб борамиз.

Ўзбекистон тўғрисида Хитой Ҳалк Республикасининг газеталари, Оммавий ахборот воситаларида хитой тилида маълумотлар ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришлик ҳақида ўз тавсияларини бериб,  “Мамлакатлар ривожи учун биргаликдаги ҳамкорликни кучайтиришимиз лозим” деган фикр, мулоҳазаларини  билдирди.

Мехмонларга  дастурга асосан  27-июн куни “Касаба уюшмалари ёшларининг “ТЕМП-2019” Тошкент Ҳалқаро форум сертификатлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилиб, масъул этиб белгиланган тармоқ касаба уюшмалари раислари билан ҳамкорликда И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан кузатилди.

Print Friendly, PDF & Email