14.03.2020й. Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ҳашар муносабати билан «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг барча ишчи-ҳодимлари ҳудудларда ободонлаштириш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқда.

Тозалик, ободлик ҳар бир масканнинг кўрки-тароватини белгилайди. Файзу барака ҳам ўзимиз яшаб турган ҳудудларни озода, саранжом-саришта сақлашимизга боғлиқ. Ўтказилган хайрия ҳашари милий байрам олдидан халқимизга кўтаринкилик улашиб, дилларни шод қилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

 

«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email