“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида Жамиятнинг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан юртимизнинг тарихий шаҳарлари бўлмиш Бухоро, Самарқанд ва Хиванинг диққатга сазовор бўлган жойларига сайёҳатлар уюштирилди.

Хусусан, 310 нафар ходим кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига зиёратга олиб борилди. Саёҳат давомида ишчи-ходимлар муқаддас қадамжоларда бўлишди.

180 нафар ходим учун Бухоро шаҳрига саёҳатлар уюштирилди. Сайёҳат дастурига кўра, ходимлар Арк қўрғони, Лабиховуз ансамбли, Исмоил Самоний мақбараси ва бутун дунё мусулмонлари учун табаррук масканлардан ҳисобланган Етти пир – Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуаларига зиёрат қилишди.

Навбатдаги сайёҳат дунё жамоатчилиги томонидан “очиқ ҳаво остидаги музей”, дея эътироф этиладиган Хивага бўлди. Ушбу шаҳарга 9-10 октябрь кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппаратида фаолият юритадиган 105 нафар ходим юборилди.

Маълумки, Ўзбекистоннинг бу ҳудуди ҳам ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Хивага саёҳат дастурига кўра, ходимлар XVIII-XIX асрларга мансуб, Ичан қалъада бўлишди. Шунингдек, Саид Аллауддин мақбараси , Калта минор, Муҳаммад Аминхон мадрасасини экскурсия қилишди.

Сайёҳатчилар Хоразмнинг анъанавий «Ҳалпа» лапарлари ва анъанавий рақсларини тинглаб, томоша қилиш имконига ҳам эга бўлишди.

Сайёҳатнинг иккинчи куни XIII-XIX асрларга мансуб бўлган “Алла-Кули-Хона” мажмуаси, XVII- XIX асрда барпо этилган “Пахлавон Маҳмуд” мақбараси, XIX асрлардан ёдгорлик бўлган “Тош-Ховли” саройи, “Кун-Арк” қалъаси, 1908-1910 йилларда қурилган Хўжа-Ислом минораси ва масжиди, “Палвон-Дарвоза” дарвозахонасини томоша қилишди. Саёҳатчилар Хива шаҳридан ушбу ҳудуддаги қадимий обидалар, тарихий музейлар ҳамда маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, халқ ижодиёти ва ўзига хос миллий анъаналари билан яқиндан танишиб, она Ватан ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаб қайтишди. 

 

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email