«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ корхонасининг бир гуруҳ меҳнаткашлар ва фаҳрийлари 1-2 сентябр кунлари Қашқадарё вилоятида саёҳатда бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси 30 йиллиги муносабати билан «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ раҳбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхонанинг бир гуруҳ меҳнаткашлар ва фаҳрийлари 1-2 сенятбр кунлари Қашқадарё вилоятида саёҳатда бўлишди.

Шахрисабз шаҳрининг тарихий эски шахар қисмидаги Амир Темур ва темурийлар даврига мансуб, Юнеско томонидан “Умуминсоний қадриятлар” китобига киритилган Оқсарой мажмуаси, Дорус-тиловот ва Дорус-саодат мажмуаларига саёҳат давомида уларнинг тарихи тўғрисида янги билимларга эга бўлишди.

Саёҳатчилар шунингдек, Шаҳрисабз шаҳридан 30 км масофада Хисор тоғ тизмалари этагида, денгиз сатҳидан 1000 метр баландликда Оқсув, Қорасув дарёлари ҳамда «Хисорак» сув омбори яқинида жойлашган Мираки сиҳатгоҳида ҳам бўлишди.

Шунингдек, саёҳатчиларда Китоб туманидаги «Ҳазрати Башир» зиёратгоҳи тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар катта қизиқиш ўйғотди ва хотираларида ўчмас таъсуротлар қолдирди.

 

 

 

 

 

 

«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email