“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!”
“Талимаржон Иссиқлик Электр станцияси” акциядорлик жамияти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан “Энг улуғ, энг азиз айёмимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами жамият цех ва бўлимлари ҳамда станция ишчи-хизматчилари истиқомат қилаётган Нуристон шаҳарчасида юксак кўтаринкилик, шоду хуррамлик ва ҳамжиҳатликда ўтказилди.
Истиқлол ғоясини барча ҳудудларга, ҳар бир маҳалла ва хонадонга кириб бориши учун жамият фаолларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи маҳалла фуқаролар йиғинларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзуида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Қўрғонча марказидаги ўйингоҳда композиялашган байрам мусиқий дастури намойиш этилди. Унда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида, айниқса, ўтган беш йилда амалга оширилган ислоҳотлар бераётган улкан самаралар, халқимизнинг бахтли ва фаровон ҳаётини таъмин этиш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасидаги улуғвор ишлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Таъкидландики, Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар, вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ҳам истиқомат қилаётган аҳоли ўртасида ўзининг амалий натижасини берди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асносида сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда сезиларли ўзгаришлар бўлди.
Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига, ўтган беш йил мобайнида халқимизнинг турмуш шароити, дунёқараши тубдан ўзгариб, ошкоралик муҳити жамиятнинг ажралмас қисмига айланганлиги, энг асосийси одамлар мамлакатда рўй бераётган истиқболли ислоҳотлардан розилик ҳиссини туйиш билан чекланмасдан, ўзлари ҳам бу жараёнларга фаол иштирок этаётганликлари алоҳида эътироф этилди.
Нуристон тўйхонасида дастурхон ёзилиб, ишчи-хизматчиларга ош тортилди. Барча ишчи-хизматчиларни Бош директор О. Юсупов, директорлар Р. Қодиров, С. Абдуахатов, П. Эшпўлатов, Н. Авезовлар истиқлол шодиёнаси билан муборакбод этдилар. Жамиятда эришилаётган ютуқларга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамда жамоат ишларида фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ ишчи-ходимлар жамият маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг “Фахрий ёрлиқ” ва “Ташаккурнома”лари билан тақдирланди. Шунингдек, Тўрақўрғон ИЭСда ўтказилган “Ёш энергетиклар форумида доирасидаги футбол мусобақасида ғолибликни қўлга киритган ёшлар жамоасига Фахрий ёрлиқ ва кубок топширилди.
“Талимаржон ИЭС” АЖ Матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: