Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш – энг устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги № ПҚ-2992–сонли “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги ходимлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Тошкент ИЭС” унитар корхонасининг ёнғиндан мухофаза қилувчи Ёнғин хавфсизлиги бўлинма ходимлари ва “Тошкент ИЭС” унитар корхонаси ўртасида “Кўнгилли ўт ўчириш гуруҳи” билан машғулотлар ўтказиш тўғрисида режа-жадвал ишлаб чиқилди.

Ушбу Қарор асосида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” корхонада кенг тарғиб этилиши устувор вазифа деб белгиланди.

Тузилган режа-жадвал асосида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш – энг устувор вазифа” тамойили асосида ёнғин назорати ва профилактикасини амалга ошириш, ёнғинга қарши назорат фаолияти соҳасига замонавий илмий техника ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, корхона цехларида йил давомида ўқув машғулотларини олиб бориш, ёнғин ўчириш автоуловларининг холати, ёнғин хавфсизлиги асбоб-анжомларининг ишлатилиши амалий ва назарий томонидан кўрсатилиши бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Ҳар чоршанба куни корхона раҳбари иштирокида масъул участка раҳбарлари фаолиятига танқидий руҳда баҳо берилиб, келгуси фаолияти юқоридаги қарор талаблари асосида ишчи-ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасида билим савиясини ошириш мақсадида доимий равишда суҳбат ва учрашувлар уюштирилмоқда.

Шу билан биргаликда корхона алоқа бўлими орқали “Тошкент ИЭС” унитар корхонасини ёнғиндан муҳофаза қилувчи ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси нозирлари томонидан эшиттиришлар уюштирилиб корхона ишчи-ходимларига етказилмоқда. Кунига беш маротаба тасдиқланган режа асосида: “101 хабар қилади”, “Уйимизни ёнғиндан асрайлик”, “Фалокат оёқ остида”, “Электр ёй ёрдамида пайвандлаш вақтида хавфсизлик чоралари”, “Бир неча юқори қувватли (мўлжалланмаган) электр истеъмолчиларни бир тармоққа параллель улаш натижасида ортиқча юкланиши” мавзулари радио суҳбатлар олиб борилиб мавзулар тўлиқ ёритилмоқда.

Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 28.03.2013 йилдаги №-89-сонли қарори асосида 2018 йилда фаолият юритишлари учун  “Кўнгилли ўт ўчириш гурухи” тузилди ва дастлабки тайёргарликдан ўтказилди. Қарорнинг 5-бўлими асосида кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилди.  Кўнгилли ўт ўчириш гуруҳи қарор билан тасдиқланган Низомнинг 4-иловасига асосан карточкалар қайта тайёрланди.   Кўнгилли ўт ўчириш гуруҳи аъзолари билан биргаликда  йил бошидан икки маротаба амалий ёнғин ўчириш машғулоти ўтказилди. Машғулот 2018 йил 25 январь ва 7 феврал кунлари ўтказилиб, унда жами 268 нафар кўнгилли ўт ўчирувчилар иштирок этиши таъминланиб уларга ёнғин-офат у тизгиндан чиқса, келтирилган зарари, оқибатини сўз билан ифодалаб бўлмаслиги, шу сабаб ёнғинлар  рўй беришига йўл қўймаслик учун барчамиз ҳушёр ва эътиборли бўлишимиз лозимлиги,  фавқулодда юз берадиган ҳолларда қандай харакатланишлари, хар бир иштирокчининг вазифалари қай даражада бўлиши лозимлиги яна бир бор қайта ўрганиб чиқилди. Шу билан биргаликда жорий йилнинг 2-чорагида корхона касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда “Энг фаол ёнғин ўчириш гуруҳи” кўрик танлови ўтказилиши режалаштирилиб маъсул ходимлар билан келишиб олинди. “Тошкент ИЭС” УКси ўта хафли корхона эканлиги, бу корхонада электр токи, ёғ – мой хўжалигидаги ишлар, электр пайвандлаш ишлари бажарилади ва эҳтиёткорлик талаб этилади.  

        Тошкент ИЭС УКни ёнғин хавфсизлигини таъминловчи Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси маъсул рахбарлари билан биргаликда Корхона раҳбарининг кўрсатмаси асосида ўтган 2017 йил ҳамда жорий йилнинг  15 феврал кунига қадар корхона цех учаскаларига керакли замон талабларига мос ёнғин ўчириш анжомлари харид қилиниб цех учаскаларга тарқатилди. Ўзбекэнерго Акционерлик жамияти томонидан Тошкент ИЭС УК учун 118 дона Ёнғин ўчириш енги 42.739.840 сўмга харид қилиниб келтирилди ва керакли жойларга ўрнатилди. 18 дона ОУ-5 маркали огнетушител 5.317.596 сўмга харид қилинди. 10 тонна “TFM-50” маркали Кўпик хосил қилувчи модда (165.000.000 сўмга)харид қилиниб  олиб келинди  Ёқилғи транспорт таянчи маъсул ходимларига топширилди. Корхона ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишлар 15-Харбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан хамкорликда олиб борилмоқда.    

Print Friendly, PDF & Email