Наманганлик ёш энергетиклар навбатдаги «Водий бўйлаб саёҳат» лойиҳасида Андижон вилоятидаги қадамжоларни зиёрат қилдилар.
Ўтган йиллар давомида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшлар билан ишлаш тизими йўлга қўйилди. «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда бугун 300 дан ортиқ ёшлар ишлаб келмоқдалар. Жамиятимиздаги ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, учрашувлар, ўқув тренинглари, спорт ўйинлари, интелектуал мусобақалари ҳамда Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар доимий ташкил этиб борилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан, дам олиш кунлари 50 нафар ёшлар водий бўйлаб саёҳат қилишди. Биринчи бўлиб, ҳалқимизнинг таниқли шоири Муҳаммадюсуф мактаби олдида жойлашган хайкали билан танишишди. Сўнгра, Захириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг хиёбонлари ҳамда 1972 йил қурилиши бошланган қадимий «Жоме» мажмуаси 13 йилда мадрасада тахсил олувчи толибларига топширилган. Андижон шаҳри, Дукчи Эшон кўчасида жойлашган «Андижон қала» номи билан кўпчиликка машхур қала 1978 йили қурилган бўлса, 1998 йили «Дукчи Эшон» қўзғолони, 1935-1936 йилларда Қатағонлаштириш марказига айлантирилган мазкур қалада, махбусларни жазолаш учун зиндонлар ҳам тайёрланган.
Саёҳат давомида Андижон вилоятининг тарихи ва ўзига ҳос жиҳатлари билан таништириш учун бизга бириктирилган, махсус йўл кўрсатувчи Ўткиржон Шукуров тўлиқ маълумот бердилар. Ёшларни яхши дам олишлари ҳамда доимий уларни қўллаб-қувватлаш, келгусида сифатли меҳнат самарасини белгилайди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: