Ширин Энергетика коллежига бир неча халқаро компаниялар мутасаддилари ташриф буюришди.
2021 йил 4-сентябр куни Ширин Энергетика коллежига Саудия Aрабистонининг “ACWA Power” компанияси раиси, таъсисчиси Моҳамед Aбунайян, “ACWA Power” компанияси директори, таъсисчиси Сулаиман Aл Муҳаидиб, “ACWA Power Sirdarya” компанияси Бош директори Мубашар Мажеиед, “ACWA Power Sirdarya” компаниясининг Бош директор ўринбосари Aлимардон Aбдукаримовлар ташриф буюришди.
Ташрифдан кўзланган мақсад: Қайта капитал таъмирдан чиқарилган Ширин Энергетика коллежининг бугунги қиёфаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “ACWA Power” ва “AIR Products and chemical, INC” (AҚШ) компаниялари ўртасида энергетика соҳасидаги келишувлар шартларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида 9-синф битирувчиларини физика, математика, инглиз тили, кимё ва информатика фанларини чуқурлаштириб ўтилишига қаратилган бошланғич профессионал таълим бериш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўз ичига олган.
Ташриф давомида меҳмонлар, коллежнинг бугунги ҳолати билан яқиндан танишишди ва ўзларининг фикр-мулоҳозаларини билдиришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: