“ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

“Ўзбекистон МЭТ” АЖда қурилаётган подстанциялар ва ҳаво тармоқларига Марказий бошқарув аппаратида фаолият юритувчи ходимларни тегишли ишлар билан таништириш (таянчларни ўрнатиш, тармоқларни таъмирлаш ва ҳоказолар) мақсадида ишлаб чиқариш объектларига саёҳатлар уюштирилмоқда. Мазкур тадбирларда хотин-қизларнинг кенг иштирок этиши таъминланган.

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бўйича Президент томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлашга тақдим қилинган номзодларнинг 15 нафарини ҳам хотин-қизлар ташкил этди.

Жорий йилда “Ўзбекистон энергетика фахрийси” унвони 13 нафар жамиятнинг аёл-қизларига берилиб, энг фаол, самарали иқтисодий натижаларга эришган Жамият аёлларига 26 та фахрий ёрлиқ ҳамда Жамият ташаккурномаси тақдим этилиши бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 11 августдаги 2-сон баёнига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси йиғилишининг энергетика соҳасидаги камида беш йиллик тажрибага эга 6 нафар аёл-қизларига 2021-2022 ўқув йилида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳисобидан ОТМга контракт пуллари тўлаб берилади.

  Бундан ташқари, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий сиртқи таълим олиш учун Жамият томонидан 2 нафар аёлга барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

  “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” 2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ-562-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-бандига кўра “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2019 йил 30 декабрдаги 79шт-сонли буйруғига асосан бошқарув раисининг капитал қурилиш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари Артиков Собиржон Садуллаевич Жамият хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича масъул этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сонли қарори ижросини таъминлаш, мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар тамонлама кўмаклашиш ва хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, ҳал этиш борасидаги ишлар сифатини ошириш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2021 йил 12 мартдаги 93-сонли буйруғи тасдиқланди. Буйруққа асосан “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси ташкил этилди. Мазкур комиссия аъзолари 5 нафар бўлиб, Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Таштанова Зулфия Нигмановна унга раис этиб сайланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида” 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2021 йил 14 июндаги 187-сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Буйруқда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг комплекс чора-тадбирлари режаси белгиланди. Режадаги вазифалар самарали амалга оширилиб келинмоқда.

2021 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида “Гендер стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида видео-семинар ташкил этилди. Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Жамият марказий аппарати ходимлари, филиаллардаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари, касаба уюшма қўмиталари аъзолари видео-конференцалоқа орқали Жамият таркибий бўлинмалари ва филиаллари масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасидан қўмита раиси ўринбосари Парпиев Махмуджон Маматович, қўмита ҳузуридаги Экспертлар гуруҳи аъзоси Мусурмонова Ойниса Мусурмоновна, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори, катта лейтенант Сафарова Муяссар Рашидовна иштирок этди.

Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида 1103 нафар хотин-қиз иш фаолиятини олиб боради. Шундан 30 ёшгача бўлган аёллар сони — 141 нафар, 40 ёшгача бўлган аёллар — 321 нафар, 50 ёшгача бўлган аёллар — 319 нафар, 60 ёшгача бўлган аёллар сони эса — 247 нафарни ташкил этади.

  Жамиятимизда аёллар кесимида 22 нафар аёллар раҳбарлик лавозимларида, 321 нафари мутахассис лавозимларида, 227 нафари техник лавозимларида, 196 нафари эса ишлаб чиқаришларда фаолият олиб боришмоқда.

  2021 йил мобайнида Жамият тизимига 61 нафар хотин-қиз ишга қабул қилинди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Print Friendly, PDF & Email