Шўртан газ кимё мажмуаси Касаба уюшма қўмитаси томонидан 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан  спорт тадбирлари ҳамда интеллектуал беллашувларга старт берилди.

11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуаси Касаба уюшма қўмитаси томонидан мажмуа ишчи-ходимлари ўртасида бир қатор спорт тадбирлари ҳамда интеллектуал беллашувларга старт берилди.

Жумладан, мажмуа Касаба уюшма қўмитаси, хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида мажмуа ишчи-ходимлари ўртасида «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» спорт-соғломлаштириш тадбири бўлиб ўтди.

Кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтган тадбирда мажмуанинг 400 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email