Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси  Республика Кенгаши ижроия қўмитаси IV-йиғилиши бўлиб ўтди.

27.11.2021 йил куни Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси  Республика Кенгаши ижроия қўмитаси IV-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси  Республика Кенгашининг навбатдаги ижроия қўмитаси IV-йиғилиши бўлиб ўтди. Навбатдаги ижроия қўмитаси йиғилишида 13 нафар ижроия қўмитаси  аъзоларидан 12 киши қатнашди. Йиғилишни касаба уюшма Республика Кенгашининг раиси Ш.Т.Қурбонов олиб борди. Йиғилишда ўтган давр мобайнида касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.

Шунингдек, касаба уюшма Республика Кенгашининг 2021 йилнинг 2-ярим йиллик иш режасига киритилган масалалар, жумладан тармоқ касаба уюшма ташкилотлари томонидан  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат Дастурининг ижросини таъминлаш, корхона ва ташкилотларда иш ҳақидан қарздорликни бартараф этиш, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан қабул қилинган ва юқори ташкилотлардан келган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш, корхона ва ташкилотларда содир бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва шу бахтсиз ходиса оқибатида боқувчисини йўқотган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга тўланадиган нафақа ва ҳар ойлик зарар тўловларининг тўланиши, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига риоя этилишини назорат қилиш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилди. Кун тартибида кўзда тутилган масалалар бўйича қилинган маърузалар юзасидан касаба уюшма етакчилари ва фаоллари сўзга чиқдилар.

Хусусан, тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги меҳнатни муҳофаза қилиш  бўйича сайланган вакиллар олиб бораётган фаолиятини тахлили тўғрисида маърузачи С.Саидмахмудов, 2021 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ёзги мавсуми якунлари тўғрисида маърузачи Х.Рашидова, тармоқ касаба уюшмаси бюджетининг 2021 йилнинг биринчи ярим йили якуни бўйича бажарилиши тўғрисида маърузачи З.Ибрагимовалар маъруза қилдилар.

Барча масалалар бўйича тайёрланган қарорлар лойиҳаси таклиф ва қўшимчаларни инобатга олган холда  маъқулланди.

 

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюушмаси Республика кенгаши матбуот хизмати

 

Print Friendly, PDF & Email