ТАҚДИРЛАШ ТАДБИРЛАРИ
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловида Республика босқичи ғолиблари тақдирландилар.
Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини намунали тарзда йўлга қўйишда юқори кўрсатгичларга эришаётган, ўз олдига қўйилган вазифаларнинг барча йўналишлари бўйича турли лойиҳаларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатаётган бошланғич ташкилотларни рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббуслари ва изланишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда касаба уюшма ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўтказилиб Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлари Республика Кенгаши комиссияси томонидан ўрганиб чиқилди ва ғолиблар аниқланди.
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови Республика босқичида.
Аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида:
1-ўрин Хавфли геологик жараёнларни Давлат кузатиш хизмати касаба уюшма қўмитаси
2-ўрин “Ўзтрансгаз” АЖ “Қамчиқ газ қувурларитизимини қуриш дирекцияси” касаба уюшма қўмитаси
3-ўрин “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ БКУҚ “Energo-IT” касаба уюшма қўмитаси.
Аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар:
1-ўрин “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси
2-ўрин “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси
3-ўрин “Enter Engineering Pte. Ltd” касаба уюшма қўмитаси
Шу билан бирга, “Энг намунали бошланғич касаба уюшма ташкилоти” кўрик-танловида фаол иштирок этган, бир гурух касаба уюшма қўмитаси ташкилотларини хам тақдирлаймиз.
- “Тахиатош ИЭС” АЖ касаба уюшма қўмитаси
- “Тошкент иссиқлик электр станцияси” АЖ касаба уюшма қўмитаси
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ БКУҚ Шўртан нефтгаз қазиб чиқариш бошқармаси
- “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси
- “Худудгазтаъминот” АК БКУҚ “Тошкент газ таъминот филилали” касаба уюшма қўмитаси
- “Ўзбеккўмир” АЖ БКУҚ “Ангрен кўмир кони” касаба уюшма қўмитаси
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюушмаси Республика кенгаши матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: