«Навоий ИЭС» АЖда янги йил шукуҳи

Юртимиз бўйлаб янги йил байрами шукуҳи кезиб юрибди. Худди шундай кўтаринки кайфият «Навоий ИЭС» АЖ ходимлари чеҳраларида ҳам ўз ифодасини топган.

Байрам муносабати билан станцияда Янги йил арчаси безатилди, ишчи-ходимларнинг фарзандларига байрамона қувонч улашиш мақсадида янги йил совғалари тайёрланди.

Биз бу байрамни йил давомида кутамиз. Албатта якунланаётган йил сарҳисобини қилиш ҳам ёдимиздан кўтарилгани йўқ. Байрам кайфиятини барчага улашиб, ходимлар юзларида табассум ва шукроналикни кўриш бу бахт эмасми?!-дейди станция Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Нажмиддин Бабакандов.

 

 

«Навоий ИЭС» АЖ КУК матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email