ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ

“Навоий ИЭС” АЖда Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносиб нишонланди.

Табирда бир гуруҳ фаол ходимлар иштирокида Бобур ижодидан бир қанча ғазал, рубоий, қўшиқлар ижро этилди. Тадбир якунида тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ станция ходимларига Касаба уюшмаси қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи томонидан эсдалик совғалари топширилди.

-Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган асарлари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олган. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари десак асло муболаға бўлмайди,- дейди Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Аббос Толибов.

 

 

“Навоий ИЭС” АЖ КУҚ Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email