“НАВОИЙ ИЭС” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2022 йилда ишчи-ходимларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги қоидаларга қўшимчалар ва имтиёзлар киритиш масаласи кўриб чиқилди, 2021 йилда жамоа шартномасида кўзда тутилган тадбирларнинг бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаси конференциясини ўтказиш куни белгилаб олинди.
Йиғилишда, шунингдек ходимларни соғломлаштириш, меҳнат жамоаларида ва ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ички туризмни ташкил қилиш ва ушбу тадбирларга ходимларни, шу жумладан, ёш ходимларни оилалари билан фаол жалб қилиш, бошқа маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“НАВОИЙ ИЭС” АЖ КУК матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: