“Sirdaryo IES” АЖ масъул ходимлари “Inter milk” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюришди

2022 йил 28-февраль куни “Sirdaryo IES” АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Камола Мусаева ва корхонанинг масъул вакиллари ишчи-ходимларга сут маҳсулотлари етказиб берувчи “Inter milk” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюришди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, ишчи-ходимларга етказилаётган сут маҳсулотларини сифати ва унинг гигиеник жиҳатдан барча талабларга жавоб беришини назорат қилиш ҳамда жойларга чиқган ҳолда ўрганишдан иборатдир.

Сут маҳсулотларини назорат қилиш ва жойларга чиқган ҳолда кузатиш ишлари давом этмоқда.

 

манба: “Sirdaryo IES” АЖ КУҚ матбуот хизмати

 

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email